Юлдузингни бер осмон
„Юлдузингни бер осмон“ (ёки Юлдузингни бер, осмон) – 1995-йилда суратга олинган ўзбек филми. Филм Фарид Давлецҳин режиссорлигида суратга олинган[1].
| „Юлдузингни бер осмон“ | |
|---|---|
| Файл:Юлдузингни бер осмон.пнг | |
| Режиссёр(лар) | Фарид Давлецҳин |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Валерий Гусев Аъло Хўжаев |
| Ролларда |
Дилором Эгамбердиева Карим Мирходиев Фурқат Файзиев София Собитова |
| Бастакор(лар) | Анвар Эргашев |
| Оператор(лар) | Ҳотам Файзиев |
| Премера санаси |
|
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Мавзуси
Машҳур хонанда унинг бадиий раҳбари ўртасидаги ички муносабат ва кечинмалари филмда акс этган[2].
Фикрлар
Филмда бош роллардан бирининг образини ижро этган Карим Мирходиев филмда яратган образи борасида қуйидаги фикрларни айтган:
„Юлдузингни бер, осмон“дан то энг охирги ролларимгача – ўзим. Ҳаммасида Карим Мирходиев бўлиб ўйнадим. „Юлдузингни бер, осмон“ филмини томоша қилиб, Бернора Қориэва „Мен ҳақиқий эркакни кўрдим!“ дея юксак баҳо берган. Буткул эмас-у, менга яқини – шу образ. Албатта, ҳеч ким мени такрорламайди, мен ҳам ҳеч кимга тақлид қилмайман.
Соундтректлари
Филм учун асосий саундтрек Насиба Абдуллаева томонидан куйланган „Келмади“ & „Юлдузингни бер осмон“ қўшиғи эди. Шу билан бирга, хонанда Акбарали Очилов ижросида куйланган „Келасанми дердим“ таронаси филм рамзига айланган.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Кинематография агентлиги“. Телеграм. Қаралди: 2024-йил 4-феврал.
- ↑ НТРК.ТВ, Фильмы » Юлдузингни бер осмон (русча), қаралди: 2024-02-04