Yulduzli osmon
Юлдузли осмон – тунда осмон гумбазида кўринадиган ёритқичлар тўплами. Осмоннинг тунги ярмисида оддий кўз билан тахминан 2,5 мингта юлдузни (юлдуз катталигигача) кўриш мумкин, уларнинг кўпчилиги Сомон йўли ва унинг яқинида жойлашган. Ғаройиб юлдузлар туркуми бор. Телескопдан фойдаланиб кўпроқ юлдузларни кўриш мумкинки.
Осмон гумбазидан зарур юлдузларни топишни осонлаштириш учун Юлдузли осмон ни ҳар бир соҳадаги энг равшан юлдузларини тўғри чизиқлар билан бирор шаклга ўхшатиб хаёлий тушунтириб, юлдуз туркумлари деб номланувчи соҳаларга тақсимлаш мумкин (қаранг Юлдузлар). Туркумларнинг номлари қисман юнон афсоналари (мас, Андромеда, Персей, Пегас), қадибмий халқларнинг деҳқончилик, чорвачилик, овчилик (Ҳўкизбоқар, Балиқ, Қуён, Ўқёй) номлари билан боғланган. Кейинчалик уларга техника ривожланиши билан боғлиқ номлар берила бошланди (мас, Секстант, Микроскоп). Ҳозир жами 88 та юлдуз туркумларининг номлари бор, уларнинг орасидаги чегаралар 1930-йилда Халқаро астрономик кенгаш томонидан тасдиқланган. Юлдуз туркумларидаги равшан юлдузлар, одатда, юнон ҳарф ва сонлари билан белгиланади. Айрим юлдуз турлари махсус белгиларга эга (мас, ўзгарувчан юлдузлар кичик лотин ҳарфлари билан белгиланади). Бир қатор юлдузлар хусусий номларига эга (Алтоир, Арктур, Вега, Сириус). Юлдузларнинг кўпчилиги эса ушбу юлдуз ҳақида маълумотлар берилган жадвал (каталог) номи ва ундаги тартиб сони билан белгиланади.
ЙУ.о.да, юлдузлар тўдаси, юлдуз ассоциациялари, галактик туманликлар, галактикалар, квазарлар, галактикалар тўдалари ва бошқаларни; Қуёш системасига кирувчи жисмлар: сайёралар, саераларнинг йўлдошлари, кичик сайёралар, кометалар, сунъий космик объектларни; Ер сунъий йўлдошлари ва космик зондларгш кузатиш мумкин. Ернинг ўз ўқи атрофида, шу билан бирга, Қуёш атрофида айланиши сабабли, осмон гумбазининг суткалик кўринма ҳаракатланиши ҳамда Қуёшнинг юлдузлараро йиллик кўринма силжиши туфайли юлдузли осмон кўриниши мунтазам ўзгариб туради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |