Юлдузли тунлар
„Юлдузли Тунлар“ – ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб тарихий роман. Асарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Қодиров мазкур роман устида ўн йил (1969—1978) давомида иш олиб борган[1]. „Юлдузли тунлар“га „Бобурнома“ ҳамда „Ҳумоюннома“ асарлари асосий манба бўлиб хизмат қилган.
| Муаллиф(лар) | Пиримқул Қодиров |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1978 |
„Юлдузли тунлар“ замонавий ўзбек адабиётининг энг сара асарларидан бири ҳисобланади[2]. Қодиров 80-йилларда „Юлдузли тунлар“ романининг мантиқий давоми саналмиш Бобурнинг фарзанди Ҳумоюн ва набираси Акбар Жалолиддин Муҳаммад ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи „Авлодлар довони“ романини ёзган. 1982-йил муаллиф роман учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти билан тақдирланган[3].
„Юлдузли тунлар“ дунёнинг бир неча тилларига, жумладан, рус[4][5], қорақалпоқ[6], қирғиз[7], қозоқ[8], урду[9], туркман[10], ҳинд[11], бенгал[12][13], турк[14] тилларига таржима қилинган. 2022-йил эса япон тилига ҳам таржима қилинган[15]. Асар икки марта инглиз тилига ўгирилган. Илк бор 2019-йил Самарқанд давлат чет тиллар институти ходимлари Илҳомжон Тўхтасинов, У. Йўлдошев ва А. Ҳамидовлар қилган таржима „Старрй Нигҳц: Бабур“ номи билан босилиб чиққан[16]. 2023-йил эса Cарол Ермакова Ислом Каримов номидаги фонд қўллови билан қилган таржима „Бабур: Старрй Нигҳц“ номи билан чоп этилган[3]. Ермакова таржимаси Жулиэ Wеэкенден таҳрири остида „Ноувеау Монде Эдитионс“ франсуз нашриётида босилиб чиққан.
Манбалар
- ↑ „Пиримқул Қодиров (1928): „Юлдузли тунлар“ романи ҳақида“. Зиёуз. 2016-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-июл.
- ↑ „Би-Би-Сининг „Радиокитоб“ида „Юлдузли тунлар“ни тингланг!“. ББC ўзбек хизмати (2009-йил 3-октябр). Қаралди: 2016-йил 13-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „“Юлдузли тунлар” романи инглиз тилида чоп этилди“. Сурхон тонги (3-феврал 2023-йил). Қаралди: 20-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Юлдузли тунлар“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 31-октябр.

- ↑ Сон Тимурлу (Пирим Кадиров) (туркча) İЛЕРİ ЙАЙИНЛАРИ нашриёти. Қаралди. 15-июл 2023-йил
- ↑ „Роман Пиримкула Кадырова «Звездные ночи» переведен и опубликован на японском языке“. 2023-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-июл.
- ↑ „“Юлдузли тунлар” инглиз тилида чоп этилди“. Зарнеwс (19-феврал 2019-йил). Қаралди: 20-ноябр 2023-йил.
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |