Yulian Shimanskiy
Юлиан Александрович Шиманский(1883-йил 17-декабр, Тошкент, Сирдарё вилояти, Россия империяси – 1962-йил 1-апрел, Ленинград, РСФСР, СССР) – совет олими. СССР Фанлар академияси академиги, биринчи даражали Сталин мукофоти соҳиби, РСФСРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби[1], профессор.
| Юлиан Александрович Шиманский | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-декабр 1883-йил Тошкент, Сирдарё вилояти, Россия империяси |
| Вафоти |
1-апрел 1962-йил Ленинград, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Юлиан Александрович Шиманский 1883-йил 17-декабрда Россия империясига қарашли бўлган Сирдарё вилояти Тошкент шаҳрида туғилган. 1905-йилда денгиз муҳандислик мактабини, 1910-йилда Санкт-Петербургдаги денгиз академиясини тамомлаган. 1910—1912-йилларда Болтиқбўйи кемасозлик ва муҳандислик заводида Петропавловск ва Севастопол жанговар кемаларида муҳандис ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1912—1916-йилларда Кронштадтдаги денгиз муҳандислик мактабида инспектор ёрдамчиси; мактабнинг кемасозлик бўлимида асосий кемасозлик фанларидан дарс берган. 1916—1925-йилларда Путилов заводининг Шимолий қисмида кемасозлик техник идораси бошлиғи бўлган, у Бутаков типидаги енгил крейсерлар ва Новик типидаги эсминецлар учун ишчи чизмаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилган. 1920—1934-йилларда кемасозлик фанлари сикллари катта раҳбари ва Ҳарбий денгиз академиясининг кемасозлик бўлими бошлиғи бўлиб фаолият юритган. 1925—1927-йиллар РККФ техник бошқармаси кемасозлик бўлими бошлиғи. 1927—1932-йилларда Олий денгиз муҳандислик мактабида ўқитувчи. РККФ Илмий-техник қўмитасининг кема қуриш бўлими бошлиғи. 1930-йил Бутуниттифоқ кемасозлик илмий-техника жамияти бошқаруви президиуми аъзоси ва „Кемасозлик“ ҳамда „ВНИТОСС материаллари“ журналларининг таҳририят ҳай’ати аъзоси этиб сайланган. 1932—1938-йилларда бўлим бошлиғи. 1933-йил СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси этиб сайланган
1930—1938-йилларда Марказий илмий-тадқиқот институти бўлими бошлиғи, институт илмий-техника кенгаши раиси, кема зирҳлаш комиссияси раиси. 1938-йил Кемаларнинг мустаҳкамлиги бўйича мас’ул менежер. „Қизил Армияда 20 йил хизмат учун“ юбилей медали билан тақдирланган. Олий аттестация комиссияси унга профессор илмий унвонини берган. 1938—1945 Марказий илмий тадқиқот институти Илмий-техника кенгаши раиси. 1940-йил „Фахрий қутб тадқиқотчиси“ унвони билан тақдирланган. 1941-йил РСФСРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби унвони берилган. „Кема конструксияларининг динамик ҳисоби“ иши учун биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1943-йил туғилганининг 60 йиллиги муносабати билан ҳарбий кемасозлик ва кемасозлик муҳандисларини тайёрлаш соҳасидаги ажойиб хизматлари учун Ленин ордени билан тақдирланган. 1945-йил СССР Фанлар академиясининг 20 йиллиги муносабати билан фан ва техникани ривожлантиришдаги хизматлари учун Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. 1945—1950-йилларда Ленинград кемасозлик институтида кемаларнинг структура механикаси кафедраси мудири бўлиб фаолият юритган. 1947-йил Бутуниттифоқ кемасозлик илмий-техника жамияти бошқаруви раиси этиб сайланган. Пайвандлаш техник кенгашининг раиси этиб тайинланган. 1948-йил Ленинград Олимлар уйи кемасозлик сексиясининг раиси этиб сайланган. 1950-йил Бутуниттифоқ илмий муҳандислик-техника жамиятининг фахрий аъзоси унвони билан тақдирланган. 1953-йил СССР Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган. (1953-йил 23-октябр Фанлар академиясининг академиги. 1954-йил кўп йиллик хизматлари ва бенуқсон меҳнати учун Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотланган. Ленинград Олимлар уйи кенгаши раиси этиб сайланган. 1955-йил Кемасозлик саноати илмий-техника жамияти марказий бошқаруви раиси ва унинг фахрий аъзоси этиб сайланган. Машинасозлик ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси аъзоси этиб сайланган. 1956-йил Англия денгиз муҳандислари жамиятининг аъзоси этиб сайланган. У 1962-йил 11-апрелда Санкт Петербургда вафот этган ва Литераторский қабристонида дафн этилган.
Мукофотлари ва унвонлари
- 1938-йил „Қизил Армияда 20 йил“ фахрий унвони билан тақдирланган.
- 1939-йилда профессор илмий даражасига эришади.
- 1954-йил намунали хизматлари учун „Қизил байроқ меҳнат ордени“ билан тақдирланган.
- 1943-йил кемасозлик соҳасида кадрларни тайёрлаганлиги учун „Ленин ордени“ билан тақдирланган.
- 1940-йилда „Фахрий денгизчи“ унвони билан мукофотланган.
- 1953-йил СССР Фанлар академияси академиги илмий унвонини олган.
- 1941-йил СССРда қилган бенуқсон хизматлари учун „РСФСРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби“ унвони билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Шиманский Юлиан Александрович“. Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.