Юлия Виталевна Слуцкая (беларусча: Юлія Вітальеўна Слуцкая; 1964-йил 15-сентябрда туғилган) — беларуслик журналист ва собиқ сиёсий маҳбус. Пресс Cлуб Беларус ҳамда Беларус билан бирдамлик Ахборот бюроси асосчиси.

Юлия Слуцкая
Юлія Слуцкая

Слуцкая 2011-йилда
Таваллуди 1964-йил 15-сентябр (1964-09-15) (62 ёш)
Фуқаролиги Беларус
Таълими Беларус давлат университети
Касби Журналист
Фаолият йиллари 1994–ҳозиргача
ташкилот Телл тҳе Трутҳ (Ҳақиқатни айт)
Мукофотлари Сўз эркинлиги мукофоти (2021)

Ёшлиги ва таълими

Слуцкая Беларус давлат университетида социология йўналишида таҳсил олган. Ўқишни тугатгач, бир неча йил университетнинг социология бўлимида ишлаган[1].

Журналистика фаолияти

Слуцкая 1994-йилда журналист сифатида ишлашни бошлаган, дастлаб БелКП-Пресда социолог бўлиб фаолият юритган[2]. 1997-йилга келиб „Комсомолская Правда в Белоруссии“ газетаси муҳарририга айланган. Бу Беларусдаги рус тилида нашр этиладиган газета бўлиб, Слуцкая унинг асосчиларидан бири ҳисобланган[1]. 2006-йилда у муҳаррирликдан кетган, бу пайтга келиб газетанинг адади деярли 330 000 нусхани ташкил этган ва ҳар бир соннинг қарийб ярми айнан Беларус масалаларига бағишланган эди. Слуцкая 2006-йилги Беларус президентлик сайловидан сўнг истеъфога чиққан[2].

2007-йилда Слуцкая мустақил радиостансия бўлган Беларус учун Европа радиосининг бош муҳаррири этиб тайинланган[2]. У 2011-йил февралида лавозимни ихтиёрий равишда тарк этган[3].

Фаоллиги

2010-йил феврал ойида демократияпараст ва коррупсияга қарши Телл тҳе Трутҳ (Ҳақиқатни айт) кампанияси ташкил этилди. Ушбу кампания 2010-йилги Беларус президент сайловида Уладзимир Някляев номзодини илгари сурди. Слуцкая Някляев учун медиа маслаҳатчиси бўлиб ишлади[2][3].

2011-йил январ ойида Слуцкаяа Варшавадан туриб Беларус билан бирдамлик бўйича Ахборот бюросини ташкил этди. Ташкилот Беларус масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган Европа Парламенти ва Европа Кенгаши сессиялари арафасида Европа пойтахтлари бўйлаб ташрифлар уюштирди. Жумладан Полша, Литва, Чехия Республикаси, Германия, Дания, Нидерландия ва Швецияни ҳам қамраб олди. Гуруҳ фаолияти учрашувлар ўтказиш, конференсиялар ҳамда фотокўргазмалар ташкил этиш ва 2010-йилги норозилик намойишлари ҳақидаги филмни намойиш этишни ўз ичига олган[3].

Кейинчалик Слуцкая Минскка қайтди ва 2015-йилда Пресс Cлуб Беларус ташкилотига асос солди. У маърузалар ва тренинглар ўтказишдан ташқари Беларус ОАВларининг журналистик стандартлар ва этикага риоя этишини кузатиб борди. 2020-йилда Слуцкая Пресс Cлуб Беларус расмий таълим муассасаси — Пресс Cлуб Академиясини ташкил этди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Кривец, Наталия. „Кто такая Юлия Слуцкая, которую задержали по делу «Пресс-клуба»“ (ру). Комсомолская Правда (2020-йил 30-декабр). 2021-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 19-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Касперович, Любов. „«Ее репутация безупречна». Кто такая Юлия Слуцкая — создательница Пресс-клуба, куда пришли силовики“ (ру). Тут.Бй (2020-йил 24-декабр). 2021-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 19-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Дракакҳуст, Юрй. „Ю.Слуцкая: “Сыход з Эўрарадыё - маё асабістае рашэньне”“ (бе). Радйё Свабода (2011-йил 9-феврал). 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 19-ноябр.