Фаолияти: Гандболчи

Юн Кён Син

Юн Кюнг Шин ( кор. 윤경신?, 尹京信?  ; жинс. 1973-йил 7 июл, Сеул , Жанубий Корея ) — Жанубий Кореялик машҳур гандболчи . У 2006-йилдан бери Жанубий Корея терма жамоаси ва Германиянинг " Гамбург" жамоасида 77-рақамда ўйнамоқда. Илгари (1996-2006) "Гуммерсбах" да ўйнаган.

Гол уриш бўйича Германия Бундеслигасининг рекордчиси (2908 та гол). 7 марта (рекорд) Бундеслиганинг энг яхши тўпурари бўлган. Бир мавсумда урилган голлар бўйича Бундеслига рекордчиси (2000/2001 йилги мавсумда 324 та гол).

У Жанубий Корея терма жамоаси сафида 260 дан ортиқ ўйин ўтказган. 1995 ва 1997 йилларда мос равишда 86 ва 62 та гол уриб, жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлди. 2009-йилгача 86 та гол жаҳон чемпионатларида рекорд кўрсатган, токи бу натижани македониялик Кирил Лазаров ортда қолдирган (92 гол).

2001 йилда у дунёнинг энг яхши гандболчиси сифатида тан олинган. Бу корейснинг тарихда иккинчи марта дунёнинг энг яхши гандболчиси сифатида тан олиниши эди 1989 йилда Канг Жа Вон бунга эришди.

Юн Кён Синнинг укаси Юн Кён Мин (1979-йилда туғилган) ҳам гандболчи бўлиб, уч марта Олимпия ўйинларида қатнашган (2000, 2004, 2008).

Манбалар