Юнчжоу (илгари Линглинг номи билан танилган) Хитой Халқ Республикаси Ҳунан провинсиясининг жанубидаги профектура даражасидаги шаҳар ҳисобланади. Юнчжоу шаҳри Хиао ва Хианг дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган Хианг дарёсининг жанубий қирғоғида жойлашган. Шаҳар жануби-шарқда Гуангдонг ва жануби-ғарбда Гуангхи шаҳарлари билан чегарадош.2000 йиллик тарихга эга бўлган Юнчжоу Ҳунан провинсиясидаги тўртта қадимий округдан бири ҳисобланади. Унинг умумий майдони 22,255.31 сқуаре километре (8,592.82 кв ми)ни ташкил қилади. 2020-йилги Хитойда аҳолини рўйхатга олиш кўрсаткичида шаҳрнинг умумий аҳолиси 5,289,824 кишини ташкил этди.

Юнчжоу

(хитойча: 永州市)
Профектура даражасидаги шаҳар
Skyline of Yunchjou
Мамлакат Хитой
Провинсия Хунан
Округ Ленгшуитан
Майдон 22,255.31 км2 (8,592.82 кв ми)
Аҳолиси
 (2020-йил)
5,289,824
Зичлиги 240 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+8
Почта индекс(лар)и 425000
Автомобил коди 0746
ИСО 3166 CН-ҲН-11

Тарихи

Ду Ҳалденинг 1735-йилги Хитой тавсифидан олинган " Ҳу-қуанг "даги „Ҳоанг-тчеоу-фоу“ ва „Ёнг-тчеоу-фоу“ хариталари.

Хитойда сўнгги императорлик даврида Юнчжоу префектуранинг маркази ҳисобланган.

География ва иқлим

Юнчжоу Ҳунан провинсиясининг энг жанубий қисмида, Хиао (Хиаошуи) ва Хианг дарёларининг қўшилиш жойида жойлашган. Унинг чегараларида иқлим ўзгаришининг мураккаблигини оширадиган Нан тоғлари (Нан Линг) жойлашган. Юнчжоу шарқда Чензҳоу, жанубда Ҳезҳоу (Гуангхи), Гуилин (Гуангхи) ва Қингюан (Гуангдонг), шимолда Ҳенгянг ва Шаоянг билан чегарадош.

Юнчжоу нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа). Юнчжоуда 1981-2010-йилларда ўртача йиллик ҳарорат 18.03 °C (64.5 °Ф)ни, шаҳар марказида эса 1971-2000-йиллар оралиғида 17.6 градусдан 18.6 градусгача шкалани ташкил қилган. Қиш фасли қисқа вақт давом этади. Ҳудудга дастлаб қуруқ ҳаво массалари кириб келади вақт ўтиши билан нам ва ёмғирли ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Баҳор фасли серёмғир ўтади. Энг кўп ёмғир ёғадиган мавсум май ойига тўғри келади. Ёз фасли иссиқ бўлади, баъзан ўртача миқдордаги ёмғир ёғиши кузатилади.Энг иссиқ мавсум июл ва август ойларига тўғри келади. Куз — энг қуруқ фасл. Январ ойидан май ойигача деярли ҳар куни ёғингарчилик кузатилади. Йиллик ёғин миқдори 1,426 мм (56 ин) га яқин . Феврал ва март ойларида 15 % дан июлда 58 % гача бўлган ойлик мумкин бўлган қуёш нури билан шаҳар ҳар йили 1491 соат қуёш нурини олади.

Маъмурий бўлинмалар

  • Ленгшуитан округи
  • Линглинг округи
  • Қиянг шаҳри
  • Донған округи
  • Дао округи
  • Нингюан округи
  • Жиангёнг округи
  • Ланшан округи
  • Хинтиан округи
  • Шуангпаи округи
  • Жиангҳуа Яо автоном округи
Харита

Ҳукумат

Юнчжоунинг ҳозирги ККП партияси котиби Ли Ҳуи, ҳозирги мери эса Зҳу Ҳонгwу ҳисобланади.

Транспорт

Ҳаво

  • Юнчжоу Линглинг аэропорти

Темир йўл

  • Ҳунан-Гуангси темир йўли
Юнчжоу темир йўл стансияси

Магистрал йўл

  • Хитой 207 автомагистрали

Таниқли фуқаролар

Юнчжоу супермодел Лиу Wен ва сиёсий диссидент Танг Баиқиаолар туғилган шаҳар ҳисобланади.

Қардош шаҳарлар

Мамлакат Шаҳар Штат / минтақа бери
Шри-Ланка Нуwара Элия Марказий вилоят 2009-йил
Малайзия Кланг[1] Селангор

Суд биносидаги воқеа

2010-йилда Юнчжоу суд биносидаги отишмада уч нафар судя ҳалок бўлган ва 3 та суд ходими яраланган эди[2]. Суд залига автомат билан бостириб келган одам Хитой адалия тизимининг никоҳни бекор қилиш бўйича қароридан ғазабланган ва судяларга қарата автоматдан ўқ узган[3].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Систер cитиэс оф Ҳунан“. Ҳунан Говернмент. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-декабр.
  2. ↑ „Тҳреэ жудгес шот деад ат а cоурт ин Ҳунан, Чина“. ББC Неwс (2010-йил 1-июн).
  3. ↑ Жаcобс, Андреw. „Фатал Шоотинг ат Чинесе Cоуртҳоусе“. Неw Ёрк Тимес (2010-йил 1-июн).