Юннан — Хитойнинг жан.ғарбий қисмидаги провинсия. Маид. 436,2 минг км². Аҳолиси 41,4 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Кунмин шаҳри Провинсия Юннан тоғлигининг катта қисмини эгаллайди. Иқлими субтропик муссонли, жанубида тропик иқлим. Йирик дарёлари: Янсзи, Меконг, Салуин. Ю. минерал хом ашё ва гидроэнергия захираларига бой. Хўжалиги аграриндустриал характерга эга. Экин майдонининг 80%га шоли, маккажўхори, буғдой, гречиха, картошка каби озиқовқат экинлари экилади. Йилига 2 марта ҳосил йиғиб олинади. Шунингдек, рапс, ер ёнғоқ, тамаки, чой, пахта, қанд лавлаги ва бошқалар тропик экинлар ҳам етиштирилади. Чорвачиликда, асосан, қорамол ва чўчқа боқилади. Ипакчилик ривожланган. Ёғоч тайёрланади. Қалай, темир, мис ва қўрғошинрух рудалари, кўмир қазиб олинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, ўрмон, кимё, семент, металлургия саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Муҳим саноат маркази — Кунмин шаҳри.

Қад.да ҳозирги Ю. ҳудудида тай, ли, мяо ва бошқалар халқлар яшаган. ИИИ—ВИ асрларда турли давлатлар таркибида бўлган. ХИИИ асрда мўғуллар босиб олган ва Юан империяси таркибига кирган. ХВИИ асрнинг 2-ярмидан Хитой провинсияси.