Юнус Азизов (1860-1924) – ме’мор ва ганчкор уста. Ме’мор Боқиевнинг шогирди. Дастлаб масжид, Мадраса, ҳаммомларни қуришда қатнашган. Сўнгра Каттақўрғондаги Абдураҳимбой мадрасаси (1903), Жиззахдаги Мадраса, Самарқанддаги Хўжа Юсуф масжиди ва бошқа биноларни қуришга раҳбарлик қилган. Ганчкорлик сирларини мукаммал эгаллаган, 1921–24 йилларда Тиллакори мадраса ва Минораи калонни та’мирлашда қатнашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил