Юнус Эмро — ХИИИ асрда яшаган турк шоири. Унинг ҳаёти ҳақида ма'лумотлар жуда кам бо'лса-да, ше'рлари бутун турк диёрларида жуда машҳур, орадан о'тган салкам етти юз йил мобайнида шарқ халқларининг энг суюкли шоирларидан бирига айланди[1]. Ба'зи манбалардан ва ше'рларидан унинг 1240-йилда туг'илгани, 80 йил умр ко'ргани, Эскишеҳир-Сарико'йда (ҳозирги Юнус Эмро) вафот этгани ва шу ерда дафн этилгани ма'лум. Юнус Эмро мадраса та'лимини олган, араб ва форс тилларини яхши билган, Қур'он ва ҳадис илмларини чуқур о'рганган, о'з даврининг етук мутасаввуф олими бо'лган зот бо'либ, о'з фалсафий дунёқараши билан о'ша даврнинг йирик, ХИИИ асрда Хуросондан Анадолуга келган. У Ҳожи Бектош Валий ва Таптук Бобо (Таптук Эмро) каби устозлардан та'лим олган. У о'з ше'рларида Аллоҳ ва Расулига (с.а.в) севги ҳақида куйлади. "Севаман, севиламан" деб ёзган шоир инсонларни, яратилиқларни севиш орқали Яратган севгисига эришиш ҳақида ёзди.

Юнус Эмре
Таваллуди 18-март 1240-йил
Вафоти 4-декабр 1320-йил(1320-12-04)
(80 ёшда)
Эскишеҳир-Сарико'йда, Туркия
Касби шоир, тариқатчи,

Асарлари:

1. Рисолатун-Нушийя (О'гит рисоласи) - маснавий шаклида, "Фоилотун фоилотун фоилун" вазнида ёзилган ахлоқий, диний асар.

2. Девон. Юнус Эмро девонининг бир қанча қо'лёзма нусхалари мавжуд.

Манбалар