Yunus posho
Юнус пошо (1517-йил 13-сентябрда вафот этган) – Усмонийлар давлати арбоби. 1517-йилда 30-январдан 13-сентябр вафотигача 8 ой давомида Усмонийлар империясининг бош вазири лавозимида хизмат қилган.
| Девширме Юнус Пошо | |
|---|---|
|
| |
| Усмонийлар империясининг 26-бош вазири | |
|
Мансаб даври 1517-йил 30-январ – 1517-йил 13-сентябр | |
| Ҳукмдор | Салим И |
| Ўтмишдоши | Ҳадим Синон пошо |
| Вориси | Пири Меҳмед пошо |
| Усмонийларнинг Миср ҳокими | |
|
Мансаб даври 1517 – 1517 | |
| Ўтмишдоши | лавозим жорий қилинган |
| Вориси | Ҳайир Бей |
| Шахсий маълумотлари | |
| Вафоти |
1517-йил 13-сентябр Токат, Усмонийлар империяси |
| Турмуш ўртоғи | Аслıҳан Ҳанıмсултан |
Ҳаёти
Юнус пошонинг келиб-чиқиши албан, юнон, болгар ёки хорват бўлган[1]. У ёшлигида девширме тизими орқали Усмонийлар хизматига олинган. Юнус яничар сифатида тарбияланиб, охир-оқибат яничарлар қўшинининг олий қўмондони аға даражасига кўтарилган. 1511-йилда у девонда вазир ва Онадўли вилояти бекларбеги бўлган[1].
Юнус пошо 1516—1517-йиллардаги Усмоний – Мамлук урушида катта рол ўйнаган. 1516-йилда Марж Дабиқ жангида Усмонийларнинг ғалабасидан сўнг, Юнус пошо қўмондонлиги остидаги қўшин билан ҳаракат қилиб, (ҳозирги Сурия ҳудудидаги) Ҳалаб шаҳрига кирган, у ердан тез орада Ҳамо, Ҳимс ва Дамашқ шаҳарларини босиб олган. 1517-йилда Ридания жангидан кейин у яничарлар қўшини билан Мисрнинг Қоҳира шаҳрига кириб келган ва 3 кунлик қамалдан сўнг шаҳарни Усмонийлар империяси учун забт этган.
Жангдаги муваффақияти ҳамда 1517-йил 22-январда Ридания жангида аввалги бош вазир Ҳадим Синан пошонинг ҳалок бўлгани боис орадан 8 кун ўтиб, 30-январда Юнус пошо бош вазир этиб тайинланди. Кейинчалик у бир вақтнинг ўзида Миср ҳокими лавозимига ҳам тайинланди. Бу икки юқори мансабни қўлга киритгач, Юнус пошонинг порахўрлик ва талончилик ишларини амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Коррупсия ҳақидаги хабарлар Султон Салим И га етиб боргач, Юнус пошонинг ҳокимлик лавозими бекор қилиниб, бу лавозим Ҳайир Бейга топширилди. Натижада Юнус пошо фақатгина бош вазир лавозими билан чекланиб қолди[1].
Султон Салим И Юнус пошони қилган хизматлари, айниқса, Усмонийлар империяси учун Мисрни забт этганига қарамай, Ҳайир Бейни черкес миллатига мансублиги учун ҳақорат қилганлиги боис қатл этилгани айтилади. Асл сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, Юнус пошо 1517-йил 13-сентябрда боши кесилиб қатл этилган.
Шахсий ҳаёти
Юнус пошо 1505-йилда Селжук Султоннинг қизи ва Султон Боязид ИИ нинг набираси Аслиҳан Ҳанимсултонга уйланган[2][3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Алпер, Омер Маҳир, „Юнус Паşа“, (1999) Яşамларı ве Япıтларıйла Османлıлар Ансиклопедиси, İстанбул:Япı Креди Кüлтüр Санат Яйıнcıлıк А.Ş. C.2 с.678 ИСБН 975-08-0072-9
- ↑ Гöйüнç, Нежат. Тҳе Жоурнал оф Оттоман Студиэс: Та'риҳ Баşлıклı Миҳасебе Дефтери, 1990 — 33-бет.
- ↑ Леслиэ П. Пеирcе. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 304 н. 55-бет. ИСБН 978-0-195-08677-5.