Юпитер ёки Муштарий (араб.) — Қуёш тизимининг Қуёшдан узоқлиги бўйича бешинчи ва катталиги жиҳатдан биринчи ўриндаги сайёрасидир. Астрономик белгиси fi ♃. Унинг массаси Қуёш тизимидаги барча сайёраларнинг умумий массасидан икки ярим баравар кўпдир. Юпитер, Сатурн, Уран ҳамда Нептун билан бирга газли гигантлар тоифасига киради. Бу сайёра одамларга қадим замондан маълум бўлган бўлиб, қадимги Рим мифологиясидаги худо – Юпитер шарафига шундай номланган.

Юпитер ♃

Вояжер космик кемаси олган сурат (1979).
Кимнинг шарафига номланган Юпитер
Меҳвар таснифи[1]
Давр Ж2000
Афелий 816.62 Гм (5.4588 АУ)
Перигелий 740.52 Гм (4.9501 АУ)
Катта ярим ўқи 778.57 Гм (5.2044 АУ)
Экссентриситети 0.0489
Орбитал даври
  • 11.862 йил
  • 4,332.59 д
  • 10,475.8 Ёвиан қуёш куни[5]
Синодик даври 398.88 д
Ўртача орбитал тезлиги 13.07 км/с (8.12 ми/с)
Ўртача аномалия 20.020°[3]
Чекиниш
Орбитал тугун узунлиги 100.464°
Перигелий вақти 21-январ 2023-йил[2]
Перигелий аргументи 273.867°[3]
Табиий йўлдошлари сони 80 (2021)[6]
Физик таснифи[1][7][8]
Ўртача радиуси

69,911 км (43,441 ми)


10.973 (Ер)
Экваторининг радиуси
  • 71,492 км (44,423 ми)
  • 11.209 (Ер)
Қутбий радиуси
  • 66,854 км (41,541 ми)
  • 10.517 (Ер)
Сиқиқлиги 0.06487
Юзаси
  • 6.1469×1010 км2 (2.3733×1010 кв ми)
  • 120.4 (Ер)
Ҳажми
  • 1.4313×1015 км3 (3.434×1014 cу ми)
  • 1,321 (Ер)
Массаси
  • 1.8982×1027 кг (4.1848×1027 лб)
  • 317.8 (Ер)
  • 1/1047 Сун[9]
Зичлик 1,326 кг/м3 (2,235 лб/cу йд)
Эркин тушиш тезланиши (экваторда) 24.79 м/с2 (81.3 фт/с2)
2.528 г
Инерсия фактори моменти 0.2756±0.0006[10]
Иккинчи космик тезлик 59.5 км/с (37.0 ми/с)
Айланиш даври 9.9258 ҳ (9 соат 55 дақиқа 33 с)[5]
Сидерик сутка 9.9250 соат (9 соат 55 дақ 30 с)
Айланиш тезлиги 12.6 км/с (7.8 ми/с; 45,000 км/ҳ)
Эклиптикага оғиш бурчаги 3.13°
Ректассензия (Шимолий қутб учун) 268.057°; 17соат 52дақ 14с
Деклинация (Шимолий қутб учун) 64.495°
Албедо 0.503 (бонд)[11]
0.538 (геометрик)[12]
Сиртидаги ҳарорат мин ўрта мах
1 бар 165 К
0.1 бар 78 К 128 К 1000 К
Кўринма юлдуз катталиги −2.94[13] дан −1.66 гача[13]
Ўқ диаметри 29.8" дан 50.1" гача
Атмосфера[1]
Атмосфера босими 200–600 кПа[14]
Бир хил атмосфералар баландлиги 27 км (17 ми)
Атмосфера таснифи
  • 89%±2.0% водород (Ҳ2)
  • 10%±2.0% гелий (Ҳе)
  • 0.3%±0.1% метан (CҲ4)
  • 0.026%±0.004% аммиак (НҲ3)
  • 0.0028%±0.001% водород дейтериди (ҲД)
  • 0.0006%±0.0002% этан (C2Ҳ6)
  • 0.0004%±0.0004% сув (Ҳ2О)

Юпитер асосан водород ва гелийдан ташкил топан. Сайёранинг марказида кучли босим остидаги, оғир элементлардан ташкил топган ядроси бор. Сайёранинг атмосфераси бир нечта чизиқларга бўлинган, бу уларнинг чегараларида кучли бўронларни ҳосил қилади. Бунинг сезиларли натижаси – Катта Қизил Доғ, улкан бўрон. У одамларга ХВИИ асрдан буён маълум. Атмосфера ичига чуқурлашиб борган сари босим ва ҳарорат ошади. Юпитер кучли магнитосферага эга.

Юпитернинг ҳозирга қадар 80 та йўлдоши аниқланган.[6] Унинг энг катта 4 та йўлдоши Галилео Галилей томонидан 1610-йил аниқланган. Юпитернинг йўлдоши Ганимеднинг диаметри Меркурийникидан катта. Европанинг ички қатламида океан аниқланган, Ио бўлса Қуёш системасидаги энг кучли вулқонлари билан машҳур.

Юпитер НАСАнинг 8 та сайёралараро стансиялари билан кузатилган. Энг аҳамиятлилари „Пионер“ ва „Вояжер“, кейинчалик сайёрага зонд туширган „Галилео“ бўлган. Юпитерга борган охирги аппарат „Янги уфқлар“, ҳозир у Плутонга йўл олган.

Физик таснифи

Юпитернинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 5,204 астрономик бирлик (778,6 миллион км) га тенг. Орбитасининг экссентриситети 0,0484. Орбита текислиги ва эклиптика орасидаги бурчак Г18. Қуёш атрофида сидерик айланиш даври 4332,59 сутка (11,862 йил), орбита бўйлаб ўртача тезлиги 13,01 км/с. Ердан Қуёшга нисбатан қарама-қарши туриши ҳар 398,88 суткада қайтарилади (синодик давр), яъни бундай рўпара туриш вазияти ҳар гал аввалгисидан деярли бир ой кеч келади. Бу вақтда Юпитер кўзга анча равшан (Венера ва Марсдзм кейин) сайёра бўлиб кўринади. Унинг кўринма юлдуз катталиги – 1,2 дан 2,7 гача ўзгариб туради. Юпитер телескопда эллиптик диск шаклида кўринади. Кўринма диаметри 32" дан 50" гача ўзгариб туради. [[ХВИИ аср]] бошида Юпитерни Галилей биринчи бўлиб ўз телескопида кузатган. Юпитернинг ҳақиқий экваториал диаметри 143600 км бўлиб, Ер диаметридан 11,26 марта катта. Унинг қутбий диаметри бўйича босиқлиги 1/16 бўлиб, қутбий диаметри экваториал диаметридан 1100 км га қисқадир. Юпитернинг сирти Ер сиртидан 122 марта, ҳажми 1345 марта каттгг, йўддошларининг ҳаракатларига асосан аниқданган массаси Ерникидан 318,36 марта катта, яъни 191029г; лекин зичлига Ер зичлигининг 0,24 қисмига тенг, яъни 1,33 г/см³. Юпитер сатҳидаги оғирлик – тезланиши Ердагидан 2,51 марта катта, критик тезлик, яъни оғирлик кучи таъсирини енгиб чиқиш тезлиги 59,5 км/с. Телескопда кузатилганда Юпитер сиртида экватор бўйлаб қора белбоғлар қўринади. Бу белбоғлар вақт ўтиши билан ўзгариб туради, бундан кўринаётган ҳодисалар унинг сиртида эмас, балки атмосферасига тегишли, деган хулоса келиб чиқади. Юпитер гардишида бундай ўзгариб турадиган белбоғлардан ташқари деярли доимий, ўзгармайдиган деталлар ҳам қузатилади. Масалан, 1878-йилда кашф этилган қизил доғ эллиптик шаклда бўлиб, унинг ўлчами 13000х40000 км. 1974-йилда АҚШнинг „Пионер-11“ сайёралараро автоматик стясининг 43000 км масофадан юборган маълумотларига қараганда қизил доғ ҳозир ҳам ривожланиб бораётган улкан атмосфера тўфонидан иборат эканлиги маълум бўлди. Бу доғ Юпитер атмосферадаги жуда кучли қўзғалиш жараёни бўлиб, газ массасининг айланиши бўлиши мумкин деган тахмин бор, аммо бу ҳодисанинг сабаби аниқ эмас. Қизил доғ баъзи йилларда кескин қизил рангда, баъзи йилларда оқиш рангда бўлиб, яхши кўринмайди, ҳатто бутунлай кўринмай қолиши ҳам мумкин.

Атмосфера

Юпитернинг зичлиги бошқа гигант сайёралардагига нисбатан кам бўлгани учун у, асосан, водород ва гелийдан иборат бўлиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Юпитер атмосфераси 60 % молекуляр водород, 36 % гелий, 3 % неон, 1 % га яқин аммиак ва метандан ташкил топган. Юпитер атмосферасидаги водород ва гелийнинг ўзаро нисбати Қуёшдагидек. Шунингдек, Юпитернинг магнит қутблари Ер магнит қутбларига қарама-қарши эканлиги ва кучли радиацион белбоғлар мавжуд бўлиб, Ерникидан 10 марта кучли, радиацион белбоғларида электронлар консентрациясининг 1000 марта ортиқлиги тасдиқланди. Ҳаракатланувчи деталларини кузатиш натижасида Юпитернинг ўз ўқи атрофида айланиши аниқланган. Юпитер экватор текислигининг эклиптика текислигига оғмалиги 3° Г бўлиб, унда йил фасллари йўқ ва ҳар хил кенгламаларда айланиш даври турлича. Юпитер Ерга нисбатан Қуёш энергиясини 27 марта камроқ олади, шунинг учун Қуёш нури тушган ва энг кўп исийдиган ҳудудлари сиртидаги температура – 100—150°. Шунинг учун Юпитердаги булутлар паст трада конденсацияланган аммиак кристалларидан иборат деб ҳисобланади. Юпитернинг 17 та йўлдоши бўлиб, энг йирик 4 тасини 1610-йилда Галилей очган. Улар Ио, Европа, Ганимед ва Каллисто бўлиб, кичик дурбинда кўринади. Уларнинг орбиталари деярли айланадан иборат ва Юпитернинг экватор текислигида ётади. Даниялик астроном Оле Рёмер 1675-йилда Юпитер биринчи йўлдошининг тутилиши (Юпитернинг орқасига ўтиши)ни кузатиб, ёруғлик тезлигини ўлчаган, 4 та йўлдошнинг сиртидаги деталларни кузатиб, уларнинг ўз ўқи атрофида айланиш даври Юпитер атрофида айланиш даврига тенглигини ва улар доим Юпитерга бир томони билан туришини аниқлаган. Юпитернинг йўлдошларида атмосфера топилмаган. ХИХ—ХХ асрларда Юпитернинг яна 13 та жуда кичик йўлдошлари топилди (17 йўлдош 1999-йил кашф этилган). Булардан 8 13 ва 17 йўлдошларнинг сайёра атрофида тескари томонга ҳаракатланиши аниқланган. Юпитерни тадқиқ этишда АҚШнинг Юпитер яқинидан учиб ўтган „Пионер-10“ (1973), „Пионер-11“ (1974), „Вояжер-1“, „Вояжер-2“ (1979) сайёралараро автоматик ст-ялари ва сайёранинг биринчи сунъий йўлдоши „Галилео“ (1995—2001) кемасининг ҳиссаси жуда катта бўдди. Бу кема ёрдамида Юпитернинг жуда шаффоф ва юпқа ташқи ҳалқаси борлиги аниқланди.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Wиллиамс, Давид Р. „Жупитер Фаcт Шеэт“. НАСА (26-феврал 2021-йил). 2019-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2017-йил.
  2. ↑ „ҲОРИЗОНС Планет-cентер Батч cалл фор Жануарй 2023 Периҳелион“. ссд.жпл.наса.гов. НАСА/ЖПЛ. Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Симон, Ж. Л.; Бретагнон, П.; Чапронт, Ж.; Чапронт-Тоузé, М.; Франcоу, Г.; Ласкар, Ж. (Фебруарй 1994). „Нумериcал эхпрессионс фор преcессион формулаэ анд меан элеменц фор тҳе Моон анд планец“. Астрономй анд Астропҳйсиcс. 282-жилд, № 2. 663–683-бет. Бибcоде:1994А&А...282..663С.
  4. ↑ Соуами, Д.; Соучай, Ж. (Жулй 2012). „Тҳе солар сйстем'с инвариабле плане“. Астрономй & Астропҳйсиcс. 543-жилд. 11-бет. Бибcоде:2012А&А...543А.133С. дои:10.1051/0004-6361/201219011. А133.
  5. ↑ 5,0 5,1 Селигман, Cоуртней „Ротатион Период анд Дай Ленгтҳ“. Қаралди: 13-август 2009-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 Аматеур Астрономер Дисcоверс Неw Моон Орбитинг Жупитер, Смитҳсониан Магазине, 22-июл 2021-йил
  7. ↑ Сеиделманн, П. Кеннетҳ; Арчинал, Брент А.; А'Ҳеарн, Мичаэл Ф.; Cонрад, Алберт Р.; Cонсолмагно, Гуй Ж.; Ҳестроффер, Даниэл; Ҳилтон, Жамес Л.; Красинскй, Георгиж А.; Неуманн, Грегорй А.; Оберст, Жüрген; Стооке, Пҳилип Ж.; Тедесcо, Эдwард Ф.; Тҳолен, Давид Ж.; Тҳомас, Петер C.; Wиллиамс, Иwан П. (2007). „Репорт оф тҳе ИАУ/ИАГ Wоркинг Гроуп он cартограпҳиc cоординатес анд ротатионал элеменц: 2006“. Cелестиал Мечаниcс анд Дйнамиcал Астрономй. 98-жилд, № 3. 155–180-бет. Бибcоде:2007CеМДА..98..155С. дои:10.1007/с10569-007-9072-й. ИССН 0923-2958.
  8. ↑ де Патер, Имке; Лиссауэр, Жаcк Ж.. Планетарй Сcиэнcес, 2нд упдатед, Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2015 — 250-бет. ИСБН 978-0-521-85371-2. 
  9. ↑ „Астродйнамиc Cонстанц“. ЖПЛ Солар Сйстем Дйнамиcс (27-феврал 2009-йил). Қаралди: 8-август 2007-йил.
  10. ↑ Ни, Д. (2018). „Эмпириcал моделс оф Жупитер'с интериор фром Жуно дата“. Астрономй & Астропҳйсиcс. 613-жилд. А32-бет. Бибcоде:2018А&А...613А..32Н. дои:10.1051/0004-6361/201732183.
  11. ↑ Ли, Лиминг; Жианг, Х.; Wест, Р. А.; Гиэрасч, П. Ж.; Перез-Ҳоёс, С.; Санчез-Лавега, А.; Флетчер, Л. Н.; Фортней, Ж. Ж.; Кноwлес, Б.; Порcо, C. C.; Баинес, К. Ҳ.; Фрй, П. М.; Маллама, А.; Ачтерберг, Р. К.; Симон, А. А.; Нихон, C. А.; Ортон, Г. С.; Дюдина, У. А.; Эwалд, С. П.; Счмуде, Р. W. (2018). „Лесс абсорбед солар энергй анд море интернал ҳеат фор Жупитер“. Натуре Cоммуниcатионс. 9-жилд, № 1. 3709-бет. Бибcоде:2018НатCо...9.3709Л. дои:10.1038/с41467-018-06107-2. ПМC 6137063. ПМИД 30213944.
  12. ↑ Маллама, Антҳонй; Кробусек, Бруcе; Павлов, Ҳристо (2017). „Cомпреҳенсиве wиде-банд магнитудес анд албедос фор тҳе планец, wитҳ апплиcатионс то эхо-планец анд Планет Нине“. Иcарус. 282-жилд. 19–33-бет. арХив:1609.05048. Бибcоде:2017Иcар..282...19М. дои:10.1016/ж.иcарус.2016.09.023. С2CИД 119307693.
  13. ↑ 13,0 13,1 Маллама, А.; Ҳилтон, Ж. Л. (2018). „Cомпутинг Аппарент Планетарй Магнитудес фор Тҳе Астрономиcал Алманаc“. Астрономй анд Cомпутинг. 25-жилд. 10–24-бет. арХив:1808.01973. Бибcоде:2018А&C....25...10М. дои:10.1016/ж.асcом.2018.08.002. С2CИД 69912809.
  14. ↑ Бжоракер, Г. Л.; Wонг, М. Ҳ.; де Патер, И.; Áдáмковиcс, М. (2015-йил сентабр). „Жупитер'с Деэп Cлоуд Струcтуре Ревеалед Усинг Кеcк Обсерватионс оф Спеcтраллй Ресолвед Лине Шапес“. Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал. 810-жилд, № 2. 10-бет. арХив:1508.04795. Бибcоде:2015АпЖ...810..122Б. дои:10.1088/0004-637Х/810/2/122. С2CИД 55592285. 122. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)

Ҳаволалар

  • Лоҳнингер, Ҳанс „Жупитер, Ас Сеэн Бй Воягер 1“, . А Трип инто Спаcе. Виртуал Институте оф Апплиэд Сcиэнcе, 2-ноябр 2005-йил. Қаралди: 9-март 2007-йил. 
  • Дунн, Тонй „Тҳе Жовиан Сйстем“. Гравитй Симулатор (2006). Қаралди: 9-март 2007-йил.
  • Юпитер ҳақида қисқа ҳажмли видеолар