Юпитер — рим мифологиясида олий худо; осмон, олам, ёмғир, момақалдироқ, чақмоқ худоси сифатида эъзозланган. Кейинроқ унга Рим давлатининг ҳомийси сифатида ҳам сиғинияган. Ю. юнон мифологиясидаги Зевс билан тенглаштирилган, Зевс тўғрисидаги ривоятлар Ю.га ҳам ўтган.