Yuqori temperaturalar
Юқори температуралар — тор маънода — хона температураси (300 К) дан юқори температуралар; бунга эришиш учун қандайдир қиздириш усулидан фойдаланилади. Металл ўтказгичларни электр токи билан бир неча минг келвингача, аланга ёрдамида эса 5000 К гача қиздириш мумкин, газлардаги электр разряди пайтида ўнлаб мингдан миллионлаб К гача, лазер нури ёрдамида эса бир неча млн. К. гача температурага эришилади, термоядро реаксиялари зонасида температура ~107—108 К гача етади, нейтрон юлдузлари ҳосил бўлаётган пайтда уларнинг қаъридаги температура 10" К гача боради. Коинот ривожланишининг бошланғич босқичларида модда бундан ҳам юқори температурага эга бўлган бўлиши мумкин; кенг маънода — бирор характерли температура(мас, қайнаш температураси)дан юқори қийматли температуралар; бунда модда хоссалари сифат жиҳатдан ўзгаради. Мас, ҳар бир модда учун ўзига хос Юқори температуралардан паст температурада квант эффектлари рўй бермайди. Эриш температураси модданинг қаттиқ ва суюқ ҳолатларини бир-биридан ажратиб туради. Критик температурадан юқорида суюқ ҳолат бўлмайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |