Юрак гликозидлари — ўсимликлардан олинадиган табиий гликозидлар. Таркибида Юрак гликозидлари бор ўсимликлар қадимийдан маълум, улар халқ ва илмий табобатда қўлланиб келинган. Юрак гликозидларидан юрак хасталиклари ва бошқалар касалликларни даволашда фойдаланилган.

Қадимги мисрликлар денгиз пиёзини, римликлар ва юнонлар эризимумни юрак касалликларида ва пешоб ҳайдовчи сифатида ишлатишган. ХИ асрда Англияда ангишвонагул халқ табобатида дори воситаси сифатида маълум бўлган.

Юрак гликозидлари тутувчи ўсимликлар буталар, лианалар, ўтлар шаклида учрайди. Юрак гликозидлари сақловчи ўсимликларнинг 45 га яқин тури аниқланган, уларнинг 9 таси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсади. Улар сигиркуйруқдошлар, кедирдошлар, лоладошлар, айиқтовондошлар, жўкадошлар, тутдошлар ва бошқалар.

Ҳоз. ангишвонагул баргларидан дигоксин, селанид, лантозид; строфант уруғидан строфантин К.; адонис ўсимлигининг ер устки қисмидан адонис, адонисбром; марваридгул ер устки қисмидан коргликон, конвафлавин каби дори воситалари олиниб, улар замонавий тиббиётда юрак хасталиклари (юрак пороклари ва у туфайли қон айланишининг ИИ ва ИИИ даражали бузилиши, юрак астмаси, юрак шиши)ни даволашда, пешоб ҳайдовчи ва бошқалар сифатида кенг қўлланади. Бир қанча Ю.г. тинчлантирувчи хоссага ҳам эга.