Yurak ishemik kasalligi
Бу мақола викилаштирилиши керак. |


Юракнинг ишемик касаллиги — юрак-томир системасининг кенг тарқалган касаллиги; миокард ишемияси ва коронар қон айланишининг бузилиши билан кечади. Юракнинг ишемик касаллигик.га, асосан, коронар (тож) томир артериялари атеросклерози натижасида юрак мускулларида қон айланишининг етишмай қолиши ва шу туфайли юракнинг қонга ёлчимаслиги сабаб бўлади. Юракнинг ишемик касаллигик.га стеногкардия (дастлабки, муқим, номуқим), миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклероз, аритмик тур ва юрак етишмовчилиги киради. Юракнинг ишемик касаллигик. мунтазам ривожланиб борувчи оғир юрак хасталиги ҳисобланади. Ёш улғайган сари касаллик учраши кўпаяди.
ЙУ.и.к. клиник жиҳатдан бир хилда кечмай, дам зўрайиб, дам босилиб туради. Кўпинча Юракнинг ишемик касаллигик. зимдан кечиб, бемор ўзининг шундай хавфли касалликка чалинганини билмай, шифокорга мурожаат қилмай юради. Одатда, Юракнинг ишемик касаллигик.нинг дастлабки клиник белгиларидан бири — зўриқиш стенокардияси хуружи бўлиб, жисмоний иш бажарилганда рўй беради. Кейинчалик касаллик узоқ давом этиши, ҳатто йиллаб чўзилиши мумкин. Кўпинча зўриқиш стенокардиясига бирмунча вақтдан кейин тинч ҳолатда ҳам кузатиладиган тинч ҳолат стенокардияси ҳуружлари қўшилиши мумкин.
ЙУ.и.к.нинг келиб чиқиши ва ривожланишига кишиларнинг ёши, касалликка ирсий мойиллик, гипертония касаллиги, қандли диабет, семириб кетиш, ичкиликка ружу қилиш, кашандалик, кам ҳаракат (гиподинамия), жисмоний ҳамда руҳий зўриқиш ва бошқалар сабаб бўлади. Кашандалар ўртасида Юракнинг ишемик касаллигик.нинг нисбатан кўп учраши кузатилган.
ЙУ.и.к.нинг ривожланишида, айниқса, холестериннинг роли катта. Қонда холестерин миқдорининг ошиб кетиши атеросклерозга сабаб бўлади ва бу Юракнинг ишемик касаллигик. ривожланиш хавфини оширади.
ЙУ.и.к.нинг хавфли омилини бартараф эца бўладиган ва бартараф этиб бўлмайдиган хиллари бор. Мас, кўкрак қисиши (стенокардия), миокард инфаркти, инсултни бартараф этиб бўлмайди; агар одам бу касалликлар билан бир марта оғриб ўтган бўлса, Юракнинг ишемик касаллигик. ривожланиш хавфи кўпроқ бўлади.
ЙУ.и.к.нинг дастлабки босқичи стенокардия бўлса, миокард инфаркти унинг энг оғир шаклидир. Стенокардия билан бемор узоқ вақт яшаши мумкин, аммо дастлабки даврида (биринчи уч кун) 20—30% беморда миокард инфаркти кузатилади. Миокард инфарктининг клиник белгилари, одатда, стенокардия белгиларига ўхшаш бўлиб, фақат оғриқ узоқроқ ва кучлироқ давом этади. Бунда дастлабки соатлардаёқ ўлим рўй бериши ёки кейинчалик ҳам жиддий асоратлар кузатилиши мумкин. Инфарктдан кейинги кардиосклероз, юрак аритмияси, юрак етишмовчилиги аслида Юракнинг ишемик касаллигик. нинг асоратлари бўлиб, юрактомир системаси касалликларидан бўладиган ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабабларидир. Юракнинг ишемик касаллигик. га гумон қилинганда дарҳол беморни касалхонага ётқизиш зарур. Касалликнинг клиник белгилари (касаллик тарихи, бемор шикоятлари, перкуссия, аускултация, умумий кўрув), электрокардиография, юрак мускулларига хос ферментлар ва структура элементлари (креатинин фосфокиназа изоферментлари, миоглобин ва бошқалар) ҳамда қон таҳлили, эхокардиография ва бошқалар текширув натижаларига қараб диагноз қўйилади.
ЙУ.и.к.ни даволаш терапевтик ва жарроҳлик усулида олиб борилади. Юракнинг ишемик касаллигик. да парҳезга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Овқатнинг умумий миқдори ва калориясини чеклаб, вазнни меъёрида сақлашга ҳаракат қилиш, бадан тарбия билан шуғулланиш, меҳнат ва дам олишни уйғунлаштириш, врач кўрсатмаларига бекаму кўст амал қилиш лозим. Чекишни ташлаш шарт. Юракнинг ишемик касаллигик. нинг олдини олиш учун гипертония касаллиги, қандли диабет ва бошқаларни даволаш зарур.
ЙУ.и.к. билан оғриган беморлар кардиолог шифокор назоратида бўлишлари керак.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |