Yurak qorinchasi

Қоринча – юракнинг пастки қисмидаги иккита катта камерадан бири бўлиб, қонни тўплайди ва ўпка ёки танага ҳайдайди. Қоринча томонидан ҳайдаладиган қонни қоринчага ўтиши эса юракнинг юқори қисмида жойлашган қоринчадан кичикроқ бўлган бўлма томонидан таъминланади. Камералар орасида интервертикулярлар мавжуд. Қоринчалараро интервентрикуляр воситалар (масалан, интервентрикуляр септум), бир қоринча ичидаги интравентрикуляр воситалар (масалан, интравентрикуляр блоклар).
Тўрт камерали юракда, масалан, одамларда, иккита қон айланиш тизимида ишлайдиган иккита қоринча мавжуд: ўнг қоринча қонни кичик қон айланиш доирасига, чап қоринча эса аорта орқали қонни катта қон айланиш тизимига ҳайдайди.
Тузилиши

Қоринчалар юрак бўлмачаларига қараганда қалинроқ деворларга эга ва юқори қон босимини ҳосил қилади. Қоннинг бутун тана ва ўпка бўйлаб ҳайдалиши учун талаб қилинадиган қоринчалар учун физиологик юк, қоринчаларни тўлдириш учун бўлмада вужудга келадиган босимдан анча катта. Бундан ташқари, чап қоринча ўнгга қараганда қалинроқ деворларга эга, чунки у қонни тана бўйлаб ҳайдаши керак, ўнг қоринча эса фақат ўпкани тўлдиради[1].
Шакли
Чап қоринча ўнгга қараганда узунроқ ва конуссимон шаклга эга. У стернокостал юзанинг кичик қисмини ва юракнинг диафрагма юзасининг сезиларли қисмини ташкил қилади; у ҳамда юрак учини ҳосил қилади. Чап қоринча эса ўнг қоринчага қараганда қалинроқ ва мускуллидир, чунки у юқори босимда қонни ҳайдайди.
Ўнг қоринча учбурчак шаклида бўлиб, юрак учига яқин жойлашган. Унинг девори учки қисмда энг қалин бўлиб, бўлмачадан унинг асосига қараб ингичкалашиб боради. Бироқ, кўндаланг кесим орқали қаралганда, ўнг қоринча ярим ой шаклида кўринади[2][3]. Ўнг қоринча икки қисмдан иборат: синус ва конус. Синус – бу трикуспид қопқоғидан оқиб чиқадиган оқим[4]. Ўнг қоринчани мушакдан учта тасма ажратади: париэтал, септал ва модератор[4]. Модератор тасмаси олдинги папилляр мушак асосидан қоринча септумига туташади[3][5].
Манбалар
- ↑ „Ҳоw ёур Ҳеарт wоркс?“. ҲеалтҳйWа.
- ↑ Ленг Ж. Ригҳт вентриcле. Ин: Wейман АЭ, эд. Принcипле андпраcтиcе оф эчоcардиограпҳй. Пҳиладелпҳиа: Липпинcотт Wиллиамс& Wилкинс, 1994:901–21
- ↑ 3,0 3,1 Ҳаддад Ф, Cоутуре П, Тоусигнант C, Денаулт АЙ. Тҳе ригҳт вентриcле ин cардиаc сургерй, а периоперативе перспеcтиве: И. Анатомй, пҳйсиологй, анд ассессмент. Анестҳ Аналг. 2009;108(2):407-21. дои:10.1213/ане.0б013э31818ф8623.
- ↑ 4,0 4,1 Ҳаддад Ф, Cоутуре П, Тоусигнант C, Денаулт АЙ. Тҳе ригҳт вентриcле ин cардиаc сургерй, а периоперативе перспеcтиве: И. Анатомй, пҳйсиологй, анд ассессмент. Анестҳ Аналг. 2009;108(2):407-21. дои:10.1213/ане.0б013э31818ф8623.
- ↑ Фарб А, Бурке АП, Вирмани Р. Анатомй анд патҳологй оф тҳеригҳт вентриcле (инcлудинг аcқуиред триcуспид анд пулмониcвалве дисеасе). Cардиол Cлин 1992;10:1–21