Yurali Agayev
Ҳидоятбек Юрали Агаев (Ҳидоятбек Юрғули Агаев) (1880—?) — давлат ва жамоат арбоби. Туркистон мухторияти ер ва сув бойликлари вазири, агроном[1].
| Ҳидоятбек Юрали Агаев | |
|---|---|
Ҳидоятбек Юг’ули Агаев | |
| Туркистон мухторияти ер ва сув бойликлари вазири | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1880-йил Фарг’она |
Таржимайи ҳоли
Ҳидоятбек Юрали Агаев Фарғона водийсида тахминан 1880-йилда таваллуд топган. Унинг миллати ўзбек бўлган. У Туркистон ўлкасида таниқли аграном сифатида машҳур бўлган. Ҳидоятбек Юрали Агаев Фарғона округлигидан Таъсис мажлиси аъзолигига сайланган. Алихонтўра Соғуний ўзининг „Туристон қайғуси“ хотираларида Оғаев поляк мусулмонларидан бўлганлигини ёзган. Унинг рафиқаси Жозефина Станиславовна Юргули Ага (қизлик фамилляси Трушковская) бўлиб, Петербург патриот институтини тамомлаган[2].
Фаолияти
Ҳидоятбек Юрали Агаев фаолияти давомида Туркистон Мухторияти ҳукуматида ер ва сув бойликлари вазири лавозимида фаолият олиб борган. Ҳидоятбек Юрали Агаев Туркистон Миллий мажлиси аъзоси сифатида ҳам самарали ишлар олиб боради. 1918-йил февралда Туркистон Мухторияти ағдарилган пайтда Ҳидоятбек Юрали Агаев Қўқонда бўлган. Аммо у болшевиклар билан бўлган тўқнашувларда ҳалок бўлади. Алихонтўра Соғуний ўзининг „Туристон қайғуси“ хотираларида Ҳидоятбек Юрали Агаев тақдири ҳақида шундай ёзади: „Бу қаҳрамон қўлга олинганидан сўнгра шундайин хорлик, зулм остида туришдан ўлимни ортиқ кўриб, очлик билдирмишки, бу каби энг сўнгги даҳшатлик чорадан инсоният оламида фойда бериши кутилур эди. Булар олдида эътиборсиз бўлганликдан ўн беш кунлаб оч қолдирилмушдур. Ақли озиб, ўлар ҳолга келганда бошқа ёққа олиб кетганлар. Ундан кейинги тақдири бизга номаълумдир“ деб ёзган. У фаолияти давомида Туркистон мухторияти учун курашлар олиб борди. Унинг таржимайи ҳоли тўғрисида етарли маълумотлар сақланиб қолмаган[2].