Yuriy Aleskerov
Юрий Николаевич Алескеров (1913-йил, 3-феврал, Махачқала — 1982-йил 24-июл, Самарқанд) — тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975), тарих фанлари номзоди (1941), доцент (1949), профессор (1973). Фарғона давлат педагогика институтини тугатган (1936), Фарғона ва Самарқанддаги ўрта махсус билим юртларида ўқитувчи, Ўзбекистон давлат университетининг аспиранти (1938—1941). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1948-йилдан Самарқанд Давлат Университетда илмий-педагогик фаолиятини давом эттирган, университет тарих факултети кафедра мудири (1956—1982). Илмий ишлари Самарқанд тарихи, фуқаролар уруши каби мавзуларга бағишланган. 100 дан зиёд китоб, рисола ва илмий мақолалар муаллифи.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |