Yuriy Gavrin
Юрий Василевич Гаврин (17-январ 1943-йил, Зиёдин, Пахтачи тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР — 2016-йил 12-август, Минск, Беларус) – беларус рассоми, ҳайкалтарош.
| Юрий Василевич Гаврин | |
Беларус рассоми Юрий Василевич Гаврин (1943—2016) | |
| Таваллуди | 17-январ 1943-йил Зиёдин, Пахтачи тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти | 12-август 2016-йил (73 ёшда) Минск, Беларус |
| Оқим | реализм, сюрреализм |
Биографияси
Гаврин Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг онаси билан Ўзбекистондан Витебск вилоятининг Дубровно шаҳрига кўчиб ўтган[1]. Юрий Гаврин 1966-йилда Минск рассомлик мактабини, 1972-йилда Беларус театр ва рассомлик институтининг монументал ва декоратив санъат бўлимини тамомлаган. Гаврин 1965-йилдан бадиий кўргазмаларда қатнаша бошлаган. 1978-йилда БССР Рассомлар уюшмасига аъзо бўлган. У монументал-декоратив санъат соҳасида ишлаган. 13 йил давомида А.М.Широков номидаги Замонавий билимлар институтида расм ва чизмачилик фанидан дарс берган, 2011-йилдан эса доцент илмий унвонини қўлга киритган[2].
2003-йилдан Дубровно шаҳрининг фахрий фуқароси.
Юрий Гавриннинг қизи Лада Стефанович ҳам рассомчилик ва ҳайкалтарошлик касбини эгаллаган.
Ижоди
Минск давлат тиббиёт институти биноси учун „Тиббиёт“ картинаси (1966), Витебскдаги Якуб Колас номидаги Беларус театри учун витражлар (1988), Гомелдаги Прабудбанк ва Миллий банк бинолари (1989), Минскдаги Марказий кинотеатр (1990), Москвадаги Россия Мудофаа вазирлиги биноси (1993) безаклари Юрий Гаврин ижодига мансуб.
Рассомнинг асарлари Беларус миллий санъат музейи, Замонавий тасвирий санъат музейи, Минскдаги Максим Богданович номидаги адабиёт музейи ва Беларус Рассомлар уюшмаси фондларида сақланади.
Мукофотлари
- „Тасвирий санъатдаги хизматлари учун“ медали
- „Беларус маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун“ кўкрак нишони
- Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг „Беларус Республикасининг маданий ютуқларини хорижий мамлакатларда тарғиб қилишга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун“ фахрий ёрлиғи.
Кўргазмалари
1. 2008-йил – „Тэмпера“, рассомнинг 65 йиллигига бағишланган юбилей кўргазмаси, Замонавий тасвирий санъат музейида ўтказилган[3]
2. 2012-йил – „Акно маёй душы“, „Ла-Сандре арт“ галереяси, Минск[4]
3. 2013-йил – „Дняпроўскія галасы ў Дуброўне“ 20-қўшиқ ва мусиқа фестивали доирасидаги шахсий кўргазма[5]
4. 2017-йил – ёдгорлик кўргазмаси, Санъат саройи, Минск.
Фотогалерея
-
2013-йил 12-январда Белорус миллий музейи очилишида: Юрий Гаурин, Борис Луценко, Лариса Финкелштейн, Генадз Бураукин, Павел Семчанка, Наталя Шарангович
-
Александр Гришкевич билан Беларус замонавий сан'ат музейининг очилишида, 2013-йил 12-декабр
-
Юрий Гаврин қизи Лада Стефанович билан 2014-йил 18-июнда Минск сан'ат саройидаги очилишда
Манбалар
- ↑ В Минске открылась выставка художника Юрия Гаврина (рус.)
- ↑ „БелАртУнион. Выстаўка памяці мастака і педагога Юрыя Гаўрына“. 2017-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-сентябр.
- ↑ [1][сайт ишламайди]Барис Крепак „У пошуках зямнога раю“, кимпресс.бй
- ↑ "-в-минске cтв.бй „Акно маёй души“[сайт ишламайди]
- ↑ Ганаровия грамадзяне горада Дуброўна[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- «Літаратура і мастацтва». „Па месяцавай дарожцы, альбо «Такога Гаўрына мы не ведалі»“ (бе). Қаралди: 2017-йил 10-декабр.[сайт ишламайди]