Yuriy Izrael
Ушбу саҳифани Юрий Исроил билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Юрий Антониевич Израэл – совет ва рус метеорологи, Россия Фанлар академиясининг академиги (1994, 1974-йилдан бери СССР Академияси мухбир аъзоси). CНН маълумотларига кўра, Владимир Путиннинг президентлик давридаги энг нуфузли илмий маслаҳатчиси бўлган[1], аммо Израэлнинг ўзи бу баёнотни рад этган[2].
| Юрий Израэл | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
15-май 1930-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Вафоти |
23-январ 2014-йил Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий даражаси | Физика-математика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Израэл 1969–1972-йилларда СССР Фанлар академиясининг Амалий геофизика институтига ва 1974–1991-йилларда СССР Гидрометеорология ва табиий муҳитни назорат қилиш давлат қўмитасига (1978-йилгача СССР Вазирлар Совети Гидрометеорология хизмати бош бошқармаси) раҳбарлик қилган. Юрий1990–2011-йилларда Глобал иқлим ва экология институти (Рошидромет ва РАС ИГCЕ) асосчиси ва биринчи директори бўлган.
У Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссия раисининг ўринбосари[3] ва WМО вице-президенти ҳам бўлиб фаолият юритган.
СССР Олий Кенгаши депутати (1979–1989), КПСС аъзоси (1981–1990).
Биографияси
Юрий Антониевичнинг хотираларига кўра, унинг отаси Антоний Иванович Израэл Эстонияда Вилянди шаҳри яқинида таваллуд топган, миллати эстон бўлган. 1914-йилда Биринчи жаҳон урушига кетган ва инқилобдан кейин ҳарбий тиббиёт институтини тамомлаган. Петроград академиясида шифокор бўлиб ишлаган. Антоний Иванович 1932-йилда касаллик туфайли демобилизация қилинган ва Ўрта Осиё Давлат университетида иш бошлаган. Қисқа муддатда одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасини бошқарган. Онаси, Антонина Степановна Шаталина, миллати рус бўлган. 1925-йилда Саратов университетини тугатгандан сўнг, Тошкентда иш бошлаган. Кейинчалик Антонина Шаталина Ўрта Осиё давлат университетида ишлаган ва 1944-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилдан. Антоний Израэл раҳбарлик қилган кафедрада профессор лавозимида ишлаган[4].
Танқид
Израэл Чернобил АЭСдаги авария вақтида Гидрометеорология давлат қўмитаси раиси бўлган. Шунингдек, унинг раҳбарлиги даврида СССРда ҳавонинг ифлосланиши мисли кўрилмаган даражага етгани учун танқидларга учради. 2004-йилда „Натуре“ журналида чоп этилган мақолада Қуирин Счиэрмеиэр ва Брён МаcWиллиамс Юрийни „қазиб олинадиган ёқилғи коммунисти“ деб аташган.
Библиографияси
400 дан ортиқ илмий ишлар[5], шу жумладан 24 та монография ёзган. Улардан еттитаси хорижий тилга таржима қилинган ва нашр этилган[6].
Манбалар
- ↑ Новак, Роберт „Тҳе Руссиан дидн'т барк“ (эн). CНН. 2012-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wҳй Дид ИПCC’с Юри Израэл Спеак ат тҳе Анти-ИПCC Cонференcе Ин Неw Ёрк?“. 2014-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-сентябр.
- ↑ „Кто есть кто в ИПCC“. 2009-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-сентябр.
- ↑ Израэль 2009.
- ↑ „Институт глобального климата и экологии Росгидромета и РАН“. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „Медведев назвал уход из жизни академика РАН Израэля невосполнимой потерей / Новости культуры / Твкултура.ру“. 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- Qoraqalpogʻiston ASSR Millatlar Kengashi deputatlari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Moskvada vafot etganlar
- 2014-yilda vafot etganlar
- 23-yanvarda vafot etganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 1930-yilda tugʻilganlar
- 15-mayda tugʻilganlar
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Lenin ordeni sohiblari
- Vatan oldidagi xizmatlari uchun 4-darajali ordeni sohiblari
- Vatan oldidagi xizmatlari uchun 3-darajali ordeni sohiblari
- Vatan oldidagi xizmatlari uchun 2-darajali ordeni sohiblari
