Yuriy Nikolayev
| Юрий Николаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
14-декабр, 1923-йил |
| Вафоти |
7-январ, 1977-йил Душанбе, Тожикистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
Юрий Николаев (1923-йил 14-декабр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 1977-йил 7-январ, Душанбе, Тожикистон ССР, СССР) – тожик тарихчиси, тарих фанлари доктори, профессор[1].
Биографияси
Юрий Николаев 1923-йил 14-декабр куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. У 1948-йилда Москва давлат тарих ва архив институтини тамомлаган. 1948-йилдан 1949-йилгача Тожикистон марказий давлат архиви мудири лавозимида фаолият юритган. Юрий Николаев 1949-йилдан 1950-йилгача Тожикистон давлат университетининг кафедра лаборанти лавозимида ишлаган. У 1949-йил Тожикистон давлат университетининг аспирантура таълим босқичига ўқишга қабул қилиниб, 1952-йилда муваффақиятли тамомлаган. У 1952-йилдан 1958-йилгача Сталинобод давлат институтининг СССР тарихи кафедраси доценти сифатида фаолият юритган. 1960-йилдан 1963-йилгача эса Тожикистон давлат тарих ва этнография инстутутининг Совет тарихи кафедраси мудири, 1963-йилдан 1969-йилгача кафедра доценти лавозимларида ишлаган. Юрий Николаев 1973-йил Тожикистон давлат университетида профессор илмий унвонига эришган. Худди шу йили, Тожикистон политехника институтида кафедра мудири лавозимида фаолият юритган. Юрий Николаев 156 та илмий ишлар муаллифи ҳисобланиб, Тожикистон давлат институтида „Иккинчи жаҳон урушидан кейинги болаларнинг ҳаёти“ мавзусида изланишлар олиб борган. У 23 та халқаро конференсия ва саммитларда иштирок этган. 1956-йил Сталинобод яқинидаги жангларда қатнашган. Юрий Николаев 1977-йил 7-январ куни Тожикистон ССРга қарашли бўлган Душанбе шаҳрида вафот этган[2].
Мукофотлари
Юрий Николаев 1956-йил СССР Олий Кенгаши Советининг қарорига мувофиқ, „2-даражали Улуғ Ватан уруши ордени“ билан тақдирланган. Шу билан биргаликда, Тожикистон ССР Олий Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ „Николаев Юрий Александрович“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ҷашнҳои рӯзи 14 декабр дар Тоҷикистон ва ҷаҳон“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]