Никулин Юрий Владимирович (1921.18.12, Смоленск вилояти — 1997.21.8, Москва) — рус сирк артисти, киноактёр. Сирк санъатида машҳур масхарабоз (клоун) сифатида танилган. 1982-йилдан Светной булвардаги Москва сиркининг бош реж.и ва директори. Кинода 1958-йилдан суратга тушган: "Кавказ асираси", "Бриллиант қўл", "И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари", "Дарахтлар катта бўлганида", "Қароқчи чоллар", "Чучело" каби филмларда комик роллар билан бир қаторда драматик образларни ҳам бирдай маҳорат билан ижро этган. У кинода яратган образлари орқали комик актёр сифатида шуҳрат қозонган.[1]

Никулин Юрий Владимирович
Никулин Юрий Владимирович
Таваллуди 18-декабр 1921-йил
Вафоти 21-август 1997-йил(1997-08-21)
(75 ёшда)
Москва

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил