Юрий Александрович Рижко (беларусча: Юрый Аляксандравіч Рыжко; 1989-йил 10-октябр, Минск) – беларуслик футболчи, ҳимоячи. Халқаро тоифадаги спорт устаси (2011).

Юрй Рйзҳко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Юрй Аляксандрович Рижко
Таваллуд санаси 1989-йил 10-октябр (1989-10-10) (37 ёш)
Таваллуд жойи Минск, Белоруссия ССР
Бўйи 1.93 м (6 фт 4 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006–2009 БАТЕ Борисов
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008–2009 БАТЕ Борисов 1 (0)
2009 Сморгон 13 (0)
2010–2012 Торпедо-БелАЗ Зҳодино 38 (2)
2013 Слуцк 14 (1)
2013 Бухоро 13 (0)
2014–2015 Навбаҳор Наманган 36 (1)
2015–2017 Ислоч Минск Раион 35 (2)
2017 Нафтан Новополоцк 15 (1)
2018 Смолевичи 0 (0)
Миллий терма жамоа
2008–2009 Беларус У21 7 (0)
2011 Беларус Олймпиc 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(31-декабр 2017 учун)

Фаолияти

Клублардаги фаолияти

Юрий Александрович Рижко 8 ёшидан бошлаб футбол билан шуғуллана бошлаган. Минск 5-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби клубида машғулотларини бошлаган. Биринчи мураббийи – Юрий Вениаминович Рассолко.

Рижко футболдаги илк профессионал фаолиятини 2006-йилда „ФC БАТЕ Борисов“ клуби сафида бошлаган (2006—2009-йилларда „ФC БАТЕ Борисов“ клубида жами 69 та ўйин ўтказган, 7 та гол урган). 2008-йилги мавсумда Рижко Беларус чемпионатида ўзининг дебют ўйинини ўтказади. 2009-йилда „Сморгон“ клубида ижара асосида ўйин олиб борган бўлса, 2010-йил 12-январда ўйинларини давом эттириш учун „Торпедо“ клубига ўтади. Уч мавсумдан сўнг клуб ва футболчи ўртасида шартнома бўйича келишмовчиликлар юзага келади.

2013-йил март ойида Рижко „Слуцк“ клубига ўтади[1]. 2013-йилнинг 30-июлида эса „Слуцк“[2] жамоаси билан шартномани бекор қилиб, 1-август куни Ўзбекистоннинг „Бухоро“ клуби билан шартнома имзолайди. 2014-йилнинг 10-февралида эса Наманганнинг „Навбаҳор“ футбол клуби сафига қўшилади ва бир муддат ушбу клуб сафида фаолиятини давом эттиради[3].

2015-йил август ойида футболчи „Ислоч“ клубида ўйинларини давом эттира бошлайди[4] ва ушбу жамоа билан биргаликда Олий лига ўйинларига йўл олади. 2016-йилги мавсумда Рижко асосий таркибда марказий ҳимоячи вазифасида ўйин олиб боради. „Ислоч“ билан бирга 2017-йилги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди, аммо чемпионат бошлангунга қадар аризаси кўриб чиқилмай, жамоа сафини тарк этишга мажбур бўлади.

2017-йил июл ойида Рижко „Нафтан“ терма жамоаси таркибига қўшилади. Янги клуб сафида 31-июл куни „Слуцк“га қарши кечган ўйинда (1:0) бурчак тўпидан рақиб дарвозасига гол уришга муваффақ бўлади ва шу орқали ўзининг „Слуцк“даги ўрнини мустаҳкамлайди, жамоада марказий ҳимоячи, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сифатида ўйин олиб боради. Октябр ойида эса келишилган ўйинлар бўйича шартнома натижаларига кўра Рижко 11,5 минг рубл миқдорида жаримага тортилади[5].

2018-йил январ ойида „Смолевичи“ клуби таркибига қўшилади. Жамоа таркибида бир неча маротаба ўртоқлик ўйинларида иштирок этади, бироқ феврал ойида келишилган ўйинлар туфайли АБФФ тартиб-интизом қўмитаси томонидан жамоадан бутунлай дисквалификация қилинади[6], шундан сўнг Рижко „Смолевичи“ жамоасини тарк этади.

АБФФ қароридан сўнг футболчи Молдова ва Арманистон чемпионатларидан иш топишга ҳаракат қилиб кўради[7].

Терма жамоадаги ўйинлари

Юрий Рижко Данияда ўтказилган 2011-йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори. Шунингдек, Беларус олимпия терма жамоаси сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этган.

Ютуқлари

Belorussiya bayrogʻi „БАТЕ“
Belorussiya bayrogʻi Ёшлер терма жамоаси
  • Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори: 2011-йил
Belorussiya bayrogʻi „Ислоч“
  • Биринчи лига чемпиони: 2015-йил

Манбалар

  1. ↑ „Юрий Рыжко подписал контракт со "Слуцком", а Денис Паречин пополнил ряды "Звезды"-БГУ“. 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  2. ↑ „Юрий Рыжко покинул "Слуцк"“. 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  3. ↑ „"Навбахор": Представленй новобранcй (фотогалерея)“. 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  4. ↑ „Юрий Рыжко подписал контракт с «Ислочью»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-август.
  5. ↑ „"Дело о договорных матчах". От 4 до 40 тысяч евро штрафа, до 3 лет ограничения свободы“. 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  6. ↑ „Футбол. БФФ пожизненно дисквалифицировала 12 фигурантов договорных матчей“. 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  7. ↑ „Дело о “договорняках”. “Друзья-однополчане”, где же вы теперь?“. 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.

Ҳаволалар