Yusra Mardini
Юсра Мардини 1998-йил 5-мартда туғулган.У Суриялик собиқ сузувчи бўлиб, Сурия фуқоролик уруши қочқини бўлган.У 2016-йилда Рио-деЖанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида "Муҳожирлар Олимпияси" спортчилар жамоаси а'зоси бўлиб қатнашган.У 2017-йил 27-апрелда БМТнинг Малдини қочқинлар комиссарлигининг "Яхши ният" элчиси сифатида тайинланган.Шунингдек, у 2020-йил Токиода бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинида МУҳожир Олимпия жамоаси таркибида иштирок этган.
| Юсра Мардини | |
|---|---|
|
Файл:Мардини 2016да Мардини 2016да | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги | Сурия |
| Таваллуд санаси |
1998-йил 5-март Дарайя,Дамашқ,Сурия |
| Бўйи | 1.68м(5фт 6ин) |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Якка тартибда сузиш, Буттерфлй строке |
| Мураббий(лар)и | Радwан Али Обеидат, Адам Али АиҚатаwнеҳ ва Свен Спанненкребс |
Болалиги
Мардини Дамашқ чеккасида жойлашган Дарайя шаҳрида яшаган ва Сурия Олий Кенгаши ёрдами билан сузиш бўйича та'лим олган.У 2012-йилда бўлиб ўтган Фина сузиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиб, якка тартибда 200 метр(25м) ва эркин усулда 200 метрга ва 400 метрга сузиб Ироқ давлатини ҳимоя қилган.
Мардини ва унинг синглиси Сара 2015-йил август ойида Суриядан қочишга қарор қилишади. Улар Ливан ва Туркияга етиб келишади ва 18 нафар бошқа муҳоҳирларга қўшилиб, 6-7 нафар одамга мўлжалланган қайиқда Герецияга ноқонуний йўл орқали яширинча ўтиб кетишга келишиб оладилар.Қочиш давомида,қайиқнинг двигатили Эгей денгизи ўртасида ишламай қолади ва сузишни билган Сара, Юсра ва яна 2киши 3 соат давомида сувга тушиб қайиқни итариб ва тортиб Лесбос оролига етиб келишади.Кейин улар Европа давлатларини пиёда юриб ўтиб,2015-йилда Германиянинг Берлин шаҳрига келиб жойлашишади.Унинг ота-онаси ва кичик синглиси Шаэд ҳам Суриядан қочиб Германияга кўчиб келишади.
Сузиш карераси
Мардини Германияга етиб келгач,Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун Берландаги Эассерфреунде Сапандау04 жамоаси мурабийи Свен Спанненкресдан таҳсил олиб, машғулотларини давом эттира бошлайди.У эркин сузиш турида 200 метрга сузиш бўйича ўтказилган саралашга ҳаракат қилади.Мардини 2016-йилнинг июн ойида ЭОР учун сараланган спортчиларнинг бирига айланади.Мардини 2016-йили Рио-де Жонейрада ўтказилган Ёзги Олимпиадада 100 метрга эркин сузиш ва 100 метрга капалак усулда сузиш турида қатнашади.Рио Олимпиадасида Мардини 100метрга капалак сузиш усулида 4киши билан беллашиб,1:09,2 дақиқа натижа билан ғалаба қозонади ва 45 иштирокчи орасидан 41-ўринни эгаллайди.
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах қочқинлар ҳақида:" Биз уларга уруш ва зўравонликдан қочишга мажбур бўлганда ҳам спортдаги юксак орзуларни рўёбга чиқаришга ёрдам берамиз" деб айтади.
Мардини 2017-йил октябрда Ундер Амоур спорт брендини ифодаловчи халқаро спортчилар жамоасига қабул қилинади. Ундер Амоур компаниясининг Европадаги бошқарувчи директори Крис Бейт Мардини ҳақида шундай дейди "Биз унинг ҳаракатчанлиги ва ютуқларидан ҳам спортчи ҳам инсон сифатида фахрланамиз".
Мардини 2020-йилда Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпиодада иштирок этиб,очилиш маросимида қочқинлар терма жамоаси таркибида қатнашиб, жамоа байроғини кўтариб чиқади. У аёллар ўртасида 100 метрга капалак усулда сузиш бўйича баҳслашиб, қизғин баҳслард 1:06,78 натижа билан қатнашади ва яримфинал босқичига ўтган энг кучли 16талик таркибига қабул қилинади.
Саранинг Мардини учун қилган ҳаракатлари
Германиядан сиёсий бошпана олганидан сўнг Сара Мардини 2016-йил кузида Лесбос оролига қайтиб келди. У ўзи каби қочқинларни қўллаб-қувватловчи Греция нодавлат ташкилотига қутқарувчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида қўшилди. 2018-йилнинг 17-февралида Сара Мардини ва ўқитилган қутқарувчи ғаввос ва худди шу ноҳукумат ташкилотнинг кўнгиллиси Шон Биндер Греция расмийлари томонидан жиноий ташкилот а’золиги, одам савдоси, пул ювиш ва фирибгарликда айбланган. Уч ойдан ортиқ тергов ҳибсхонасидан сўнг улар гаров эвазига қўйиб юборилди ва Грециядан Берлинга жўнаб кетиши мумкин эди. 2021-йил ноябр ойида бўлиб ўтган биринчи суд мажлисида Лесбосдаги Греция суди суд жараёнини кейинга қолдирди ва ишни юқори судга юборди.
Оммавий маданият
Мардинининг ҳикояси Элена Фавилли ва Франческа Каваллонинг "Исёнчи қизлар учун хайрли тун ҳикоялари" қисқа ҳикоялар тўпламида тасвирланган. Ҳикоя ЖМ Купер томонидан тасвирланган ва ҳикоя подкаст эпизоди сифатида чиқарилганда уни америкалик журналист ва узоқ масофага сузувчи Диана Няд айтиб берган.Бундан ташқари, ирландиялик мусиқачи Деклан ЎРурк Юсранинг ҳикоясини эслаш учун "Олимпиячи" қўшиғини яратган.
2018-йил 3-майда унинг таржимаи ҳоли “Капалак: қочқиндан олимпиячига – менинг қутқариш, умид ва ғалаба ҳақидаги ҳикоям” китоби чоп этилди. 2022-йил ноябр ойида Мардиний ҳаётидан илҳомланган ва “Сузувчилар” деб номланган биографик филм кинотеатрларда намойиш этилди ва ўша ойнинг охирида Нетфлих’да тарқатилди. Филмда бош ролларни Манал Исса, Натали Исса, Аҳмад Малек ижро этган.