Yusuf Abdullayev
Юсуф Ниғматович Абдуллаев — ўзбек дипломати, педагог, тарихчи. 1992—1994-йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси[1].
| Юсуф Ниғматович Абдуллаев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1992-йил 11-июндан – 1994-йил 20-августгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Шомансур Шоҳалилов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1947-йил 28-январ Самарқанд |
Биография
1969-1979-йилларда Самарқанд давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, чет тиллар факултети декани бўлган.
1979-йилдан бери АҚСҲ, Англия, Италия, Финландия, Миср, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлар университетларида маърузалар ўқиган.
1980-1983-йилларда Афғонистон ижтимоий фанлар институти декани.
Қайта қуриш йилларида Ўзбекистон Компартияси МК аппаратида ва КПСС марказий қўмитасида ишлаган.
„19—20-аср бошларидаги рус-эрон муносабатлари“ мавзусида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган. „Хорижий педагогика ва таълим“ мавзусида педагогика фанлари доктори илмий даражасини олган.
Хорижий мамлакатлар тарихи, педагогикаси ва филологиясига оид 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Профессор. Ню-Ёрк Фанлар академиясининг, Россия Педагогика ва ижтимоий фанлар академиясининг, Халқаро ижод академиясининг фаол аъзоси.
Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими, илмий котиби, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
1992—94 йилларда — Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
1994-2003-йилларда — Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори.
2003-йил май ойидан бери — Корея Республикасининг Чоннам университети профессори.
Ўзбекистон, Россия, Афғонистоннинг орден ва медаллар билан мукофотланган[2][3].
2018-йилдан „Эриэлл проф эдуcатион“ корпоратив ўқув маркази директори.
2022-йилдан Самарқанд халқаро технология университети ректори[4].
Манбалар
- ↑ „АБДУЛЛАЕВ Юсуф Негматович“.
- ↑ „Я буду возделывать свой сад“.
- ↑ „Интеллектуал, эстет, эрудит. К 75-летию Ю.Н.Абдуллаева“. 2023-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
- ↑ „Университй Манагемент“.

