Юсуф Фарёбий ше'рияти-руҳида шоирнинг сийрати о'зининг шижоати, қат‘ияти ва собит-қадам эканлиги билан ажралиб туради.

Юсуф Фарёбий Ҳиндистондаги туркийго'й қаламкашлар салафиасинг шубҳасиз энг характерлиси. Унинг г'азалларида кескин ва ба‘зан аламзада ички бир дарднинг қалқиб туришидан, бунга шоирнинг шахсий хаёти билан бог'лиқ муайян сабаблар бордек туюлади. Балки шунданми, у бот-бот «о'зи каби» муҳаббатдан панд эганлар қисматига ачиниб, ошиқни «нозанинзодалар»нинг асл юзига парда тортган ишвасию нозу қарашмаларига учмай, бардош синови сонияларида ҳам йигитлик г'урури поклигига содиқ қолишга раг'батлантиради:

Нозанинзодаларнинг ишвасига алданма,

Со'злари, ва‘далари ворича ёлондур дейдилар.

Аммо шоирнинг бу қайфияти унинг ко'нгил қуши эркига раҳна солмайди - о'ткинчи. Ахир ким ҳам, майли, қачонлардир бо'лсин, севги бахтидан баҳраманд онларининг изсиз ё'қолишини истарди, ахир у о'тган бахтиёр лаҳзалардан жуда бо'лмаса сабоқ хотиралари қолган-ку!

Шу боис, Фарёбий қуйидаги мисраларда ишқ аҳлига го'ё о'з муҳаббати дилига муҳрлаган афсуснок сабоқларидан со'злайди:«Ма‘шуқанинг нақди жаҳонга тенг дардию, жонбахш ҳасратлари эвазига неки қо'лингдан келса ҳеч қийишмай унга марҳаматлар қил, бундай илтифотлар ко'рсатишга берилган имкон учун ёрдан яна миннатдор ҳам бо'л, зеро, - дея уқтиради у, ишқда сарҳисобли савдодан топилган фойда борки, кони зиёндир!» Ва ушбу истакда севги фидоийларини мангу вафодорликка чорловчи сатрлар, айни замонда, Фарёбий ички дунёсининг ноёб фазилати - кечиримлилиги, тантилигидир:

Дардин ол, дардин анинг нақди жаҳондур дейдилар,

Жон вериб ҳасратин ол, ҳасрати жондур дейдилар.

Ҳарна воринг верибон ё'қлиг'и ол, миннат тут,

Ишқ савдоларининг суди зиёндур деидилар.

Юсуф Фарёбий девонларининг илмий тавсифи

Форсий иа туркий ше‘рлар матни аралаш тарзда икки устун қилиб ёзилган.Девондаги туркий ше‘рлар форсийдан фарқли о'лароқ, сурхда «туркий» со'зи билан белгиланиб қо'йилган ва бундан форс тилидаги ше‘рлар тепасига пала-партиш ёзилган «туркий» со'зи мустасно. Девонда туркий ше‘рлар жами бо'либ 6 та. Улардан 4 таси г'азал ва иккитаси рубоий жанрига тегишли.

Нусханинг 3-саҳифасида «Солоржанг» музейи кутубхонасининг муҳри босилган, охирги саҳифалардаги думалоқ шаклли иқкинчи муҳр эса,қо'лёзма эгасиники бо'лиши керак. Нусхадаги ма‘лумотга ко'ра, то'плам 1640 йили ко'чирилган,котиби нома‘лум.

[1]

  1. ↑ Адабиётлар:АДАБИЙ МУҲИТ ВА ПОЭТИКА МУАММОЛАРИ,О'қув қо'лланма.СУЛАЙМОНОВ ИСРОИЛ ИСОМИДДИНОВИCҲ