Yusuf Meddah
Юсуф Меддаҳ (озарбайжонча: Юсиф Мəддаҳ, یوسف مداح) — ХИВ асрнинг бошида яшаб ижод қилган Озарбайжон шоири. У Озарбайжон мумтоз адабиётининг кўзга кўринган намоёндаларидан бири ва унинг асарлари Озарбайжан адабий тили ривожланишида муҳим рол ўйнаган. Гарчи унинг ҳаёти ҳақида кўплаб маълумотлар бўлмаса-да, унинг 14-аср бошида яшагани тахмин қилинади. Тиббиёт билимларини пухта эгаллаган ҳамда озарбайжон, араб ва форс тилларини яхши билган.
| Юсуф Меддаҳ | |
|---|---|
| Таваллуди | Номаълум |
| Ижод қилган тиллари | Озарбайжонча, Форсча |
| Фуқаролиги | Озарбайжон |
| Йўналиш | Шоир |
| Фаолият йиллари | 14-аср |
Медданинг энг машҳур асари Варқа ва Гüлşāҳ асарлари бўлиб, у аруз вазнида ёзилган. Ҳажми тахминан 1700 байтни ташкил қилади. Ушбу асар миқдорий просодия қўлланган шеър тури ҳисобланади. Бу асарлар араб халқ эртакларига асосланиб яратилган. Медданинг асарлари сифатида тахмин қилинган Гҳазавāтнāмаҳ, Дāстāн-и Иблīс 'Алейҳ ал-Ла'наҳ, Қиṣṣаҳ-и Йūсуф ва Мақтал-и Ҳüсейн ва Кҳāмūшнāмаҳ асарлари юксак эътиборга моликир.
Ҳаёти
Юсуф Медданинг ҳаёти ҳақида кўплаб маълумотлар етиб келмаган. У ўз ижоди давомида кўпроқ „Юсуф Меддаҳ“ тахаллусидан фойдаланган, ундан ташқари „Юсуфи“ ва „Юсуф-и Меддаҳ“ каби тахаллусларда ҳам ижод қилган[1]. Шоир ҳақидаги дастлабки маълумотлар турк шоири Мустафо Шайхўғлининг 1401-йилда ёзилган Кенз ал-Кüберá асари орқали етиб келган. Бу асарида Варқа ва Гüлşāҳ асарларидан бир байт айтиб, „Юсуф-и меддаҳ“ исмини тилга олади[2]. Унинг туғилган санаси ва жойи ҳақида маълумотлар берилмаган, аммо у 14-аср бошларида яшаган деб тахмин қилинади[3]. Олим Шаҳин Мустафоевнинг фикрига кўра, Меддаҳнинг асл келиб чиқиши Шарқий Анталиа дейилади[4]. Унинг асарларидан маълум бўлишича, у озарбайжон[5] араб ва форс тилларини билган, диний фанлардан ҳам хабардор бўлган. У Конияга кўчиб ўтишдан ва сўфийлик тариқати бўлган Мавлевийга қўшилишдан олдин ўзининг дастлабки йилларини Озарбайжонда ўтказган[6]. Меддаҳ номи анъанавий туркий ҳикоячига берилган исм бўлиб, у шаҳарма-шаҳар саёҳат қилиб, халққа шеър ўқигани учун шу ном берилган[2]. Эрзинжон, Анқара, Сивас, Кастамону каби турли ҳудудларда яшаб, шу жойлардаги аҳолига ўз ижод намуналари билан яхши танилган. Унинг вафот этган санаси ва жойи номаълум лекин узоқ умр кўрган деб тахмин қилинади[3].
Шеърияти
Медда Озарбайжон тилини кучли ўзлаштирган. У ўз давридаги диван (қисқа шеърлар тўплами) адабиётлари билан таниш эди ва ўз шеърларида оятлар, ҳадислар, мақоллар ва иборалардан фойдаланган. Меддаҳ аруз илмида яхши билимга эга эди ва асарларида бадиий санъатлардан моҳирона фойдаланган. Иборалар ва ҳикматли сўзларни ҳам учратишимиз мумкин[7].

Шоирнинг энг машҳур асари „Варқа ва Гüлşāҳ“ аруз шаклида ёзилган бўлиб тахминан 1700 байтни ташкил қилади. Асар ёзишни 1342–1343-йилларда Сивасда бошлаган бўлиб, эпик-лирик жанрга тегишли бўлган араб халқ эртагига таянган ҳолда яратган. Бу эртакнинг туркий тиллар адабиётидаги биринчи таржимасидир. Асар Бани Шайба қабиласининг бошлиқлари бўлган икки ака-уканинг ўғли ва қизи Варқа ва Гулшоҳнинг фожиали севги ҳикоясини баён қилади. Уларни бир-бирларини севишларига қарамай, турли ҳодисалар уларнинг турмуш қуришларига тўсқинлик қилади. Ниҳоят, Гулшоҳ подшоҳга турмушга чиқади. Гулшоҳ вафот этгани ҳақида ёлғон хабар олган Варқа ўз жонига қасд қилади. Варқанинг қабрини зиёрат қилган Гулшоҳ ҳам ўз жонига қасд қилади. Шеър олти қисмга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири межлис деб аталади ва қаҳрамонлар бир-бирига айтадиган ўн иккита ғазал мавжуд[3]. Меддаҳ ҳар бир межлис охирида халқ адабиётининг ёзма ва оғзаки намуналаридан фойдаланган[8]. Асарнинг тили жуда содда ва кўп такрорларни ўз ичига олади[2]. Турк олими Орхан Айтуғ Толунинг фикрича, Меддаҳ шеърни „гўё жамоат йиғилишида ҳикоя қилаётгандек“ ёзган[8] .Ёзувчи Грейс Мартин Смит ҳам худди шундай фикрда бўлиб, асар „сайёр Анадолу ҳикоячисининг репертуаридан жой олиш учун жуда мос келади“ дея таъкидлаган[2] . Смит бу асарни ўша даврдаги барча туркий асарлар сингари кучли форс таъсирига эга бўлган „биринчи Анадолу туркий романтик қисса“ деб ҳисоблайди[2].
Медданинг яна бир қанча муҳим аҳамиятга эга асарлари мавжуд .Улардан бири Варқа ва Гüлşāҳ билан бир хил жанрга эга озарбайжонча маснавий (қофияли байтларда ёзилган шеър) Гҳазавāтнāмаҳдир. У тўққиз ярим варақдан иборат бўлиб,Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви халифа Али ҳақида ҳикоя қилади. Яна бир асар Панднāмаҳ бўлиб, атиги ўн уч мисрадан иборат бўлган қисқа маснавийдир. У хулқ-атвор ва сўфийўна тушунчалар билан тўлдирилади[2]. Олим Иляс Каяокайнинг фикрича, Панднāмаҳ алоҳида асар эмас, балки Гҳазавāтнāмаҳнинг бир қисмидир дейилади[9]. 2018-йилда Жазоир Миллий кутубхонасида асарнинг янги нусхаси топилганидан кейин яна бир Анадолу туркий шоири Эрзурумлик Дарирга тегишли деб тахмин қилинган асар аслида Меддага тегишли экани маълум бўлди[9]. Қиṣṣаҳ-и Йūсуф деб номланган асар 2000 байтли маснавий бўлиб, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаёти, Юсуф (Юсуф) ва Зулайҳо қиссаси ҳақида баён қилади[9].
Ундан ташқари 240 байтдан иборат Медда арабчадан таржима қилган озарбайжон маснавийси Дāстāн-и Иблīс 'Алейҳ ал-Ла'наҳ деб номланувчи асари ҳам мавжуд[10] .Яна бир асар Мақтал-и Ҳüсейн маснавийи бўлиб, у Карбало жангини, милодий 680-йилда иккинчи Умавий халифаси Язид И қўшини билан Муҳаммаднинг набираси Ҳусайн ибн Али ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни ҳикоя қилади. Асар қарийб 3000 байтдан иборат бўлиб, ХИВ асрда яшаган Умавийлар тарихчиси Эбу Миҳнефнинг шу номдаги асаридан таржима қилинган. У 1362- йил августда ёзилган бўлиб, Варқа ва Гüлşāҳ сингари, межлис шаклидан фойдаланилади. Меддаҳ шунингдек, кўплаб халқ мақоллари ва оғзаки адабиёт намуналаридан, шунингдек, Қур’он оятларидан фойдаланади[11]. Бироқ, италян туркологи Алессио Бомбаcи ва франсуз туркологи Ирèне Меликофф фикрига кўра, бу асар аслида Кастамонулик ёзувчи Шоди Меддага тегишли[2]. 1300-йилда Эрзинжонда ёзилган форсча Кҳāмūшнāмаҳ маснавийси ҳам Юсуф Меддага тегишли бўлган яна бир асардир[12].
Мероси
Медданинг шеърияти озарбайжон адабий тилининг шаклланишида муҳим рол ўйнади[4] ва у озарбайжон адабиётининг дастлабки ривожланишида асосий шахс сифатида қаралади[5]. У Шарқий Анадолу озарбайжон адабиётининг маркази бўлган даврда яшаган ва ўз асарлари билан ўчмас из қолирган[4].
Манбалар
- ↑ Аксой 2013; Эрен 2014; Смитҳ 1976.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Смитҳ 1976.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Аксой 2013; Эрен 2014.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Мустафаев 2013.
- ↑ 5,0 5,1 Бабаев 2008.
- ↑ Аксой 2013; Эрен 2014; Каяокай 2022.
- ↑ Аксой 2013.
- ↑ 8,0 8,1 Толу 2021.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Каяокай 2022.
- ↑ Аксой 2013; Эрен 2014; Аğаева 2021.
- ↑ Аğаева 2021.
- ↑ Аксой 2013; Эрен 2014; Аğаева 2021; Смитҳ 1976.