Yusuf Musamuhamedov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Юсуф Мусамуҳамедов (1888 – Тошкент – 1968) — Ўзбекистон матбаасининг асосчиларидан. Меҳнат фаолиятини ХХ аср бошида В.М.Илинга қарашли хусусий типографияда бошлаган. 1920–22 йилларда Тошкентдаги 1-босмахонани ташкил этишда қатнашган ва шу босмахонада 1932-йилгача ишлаган. Ўзбекистон Матбуот бошқармаси бошлиғи муовини (1931–34). 50-йилларда республикада матбаа кадрларини тайёрлаш, босмахоналар ташкил этишда катта ташкилотчилик ишлари олиб борган. Матбаачилар учун мўлжалланган "Босма ишлари" (1939, 1950) китоби нашр этилган. Ўғли Юсупов Юнус Юсупович (1907–1995) -ўзбек матбааси асосчиларидан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1967). 1924–35 йилларда Тос-кентнинг Эски шаҳар намунали босмахонасида ҳарф терувчига шогирд, ҳарф терувчи ва босмахона директори. 1935–37 йилларда партия ишларида, 1944–45 йилларда Тошкентдаги И-босмахона директори. 1946-йилдан Ўзбекистон Матбуот бошқармаси, кейинчалик Узполиграфнашр бошлиғи. 1964—78 йилларда "Фан" нашриёти директори.
Адабиёт
- Бобохонов А., Ўзбек матбааси тарихидан. Т., 1979[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |