Юсуфбой Раҳмонов – 1941-йил 16-январда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида туғилган. Хоразм вилояти прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб 30 йилдан зиёд ишлаган. 1998-йил 8-декабрда вафот этган[1].

Юсуфбой Раҳмонов
Хоразм вилояти прокурори
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 16-январ 1941-йил
Ҳазорасп тумани, Хоразм вилояти
Вафоти 8-декабр 1998-йил(1998-12-08)
(57 ёшда)
Мукофотлари

Ўқиш даври

Хива қишлоқ хўжалик техникумида ҳисобчи-ҳосилот бўлимини тугатганидан сўнг, Ҳазорасп туманидаги „Ўзбекистон“ жамоа хўжалигида ишлайди. 1962—1964-йилларда Москвада ҳарбий хизмат сафарини ўтаб келади. Ҳарбий хизматдан кейин Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетида таҳсил олади[2].

Иш фаолияти

Ўқишни тугатгач Юсуф Раҳманов Урганч шаҳар ва вилоят прокуратурасида терговчи, бўлим бошлиғи, Ҳазорасп туман прокурори, вилоят прокурорининг ўринбосари, вилоят прокурори, Ўзбекистон республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Унвони

Юсуфбой Раҳмонов „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист“ унвонига сазовор бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Олтинчи китоб Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023
  2. ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Олтинчи китоб Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023
  3. ↑ Хоразм ва Хоразмликлар. Олтинчи китоб Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023