Юсуф Султонов (1911.25.9 — Тошкент — 1991.24.6) — адабиёцҳунос. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1952). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филология фан номзоди (1949). Урта Осиё университетида ўқиган (193032). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида директор ўринбосари, директор (1950—52), сектор мудири (1960—86), катта илмий ходим (1986-йилдан). Ўзбекистон КП МК аппаратида бўлим бошлиги ўринбосари ва бўлим бошлиғи (1952—60). Ҳамзашуносликка оид дастлабки йирик тадқиқоти "Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди" (1940; 3нашри, 1973)дир. Ҳсшзаиипт "Танланган асарлар"ини (1939; 5нашри, 1969, С.Ҳусаинов билан ҳамкорликда) тўлдириб, бир неча марта чоп эттирган. С. ўрта мактабларнинг 10-синфи учун ("Адабиёт дарслиги", 1938) ва 9—10синфлари учун ("Ўзбек совет адабиёти тарихи", С. Азимов билан ҳамкорликда, 1953-йилдан) адабиёт дарсликларини ёзган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970).