Yusuf Usmonov
Юсуф Усмонович Усмонов (1908-йил, Қўқон — 1986-йил 19-март, Қўқон) — Ўзбекистон ССР, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги Амин Умарий номидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг география ўқитувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1968)[1][2]. КПСС аъзоси.
| Юсус Усмонович Усмонов | |
|---|---|
| Файл:Юсуф Усмонов.жпг | |
| Таваллуди |
1908-йил |
| Вафоти |
19-март 1986-йил 78 ёшда Қўқон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Фарғона педагогика институти (1940) |
| Касби | Ўқитувчи |
| Фаолият йиллари | 1927—1969 |
| Партияси | КПСС |
| Унвони |
|
| Болалари | Усмонов Марат Юсупович, Усмонов Марс Юсупович, Усмонов Элбурс Юсупович, Усмонов Казбек Юсупович, Усмонов Амур Юсупович |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Юсуф Усмонов 1908-йили Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1927-йилда Фарғона педагогика техникумини тамомлаган. Педагогик фаолиятини дастлаб Киров тумани Бешариқ қишлоғидаги 1-мактабда география ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1934-йилда Қўқон шаҳридаги Амин Умарий номидаги 3-умумий ўрта таълим мактабига география ўқитувчисис сифатида ишга киради. 1940-йилда ишидан ажралмаган ҳолда Фарғона педагогика институти география факултетининг кечки таълимини битиради[1]. 1968-йил 1-июнда СССР Олий Совети Президиуми фармонига асосан Усмонов таълим соҳасидаги меҳнатлари учун „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“ унвони ҳамда Ленин ордени ва „Ўроқ ва болға“ олтин медали билан тақдирланади. Педагогик фаолияти 42 йил бўлиб, шундан 34 йили битта мактабдаги фаолиятига тўгри келади. 1969-йилда Усмонов пенсияга чиқади. Умрининг охиригача Қўқон шаҳрида яшаган. 1986-йил 19-март куни Қўқон шаҳрида 78 ёшида вафот этади[1].
Оиласи
Юсуф Усмоновнинг 5 нафар ўғли Усмонов Марат Юсупович, Усмонов Марс Юсупович, Усмонов Элбурс Юсупович, Усмонов Казбек Юсупович, Усмонов Амур Юсупович бўлган[3]. Қўқон шаҳридаги қабристонда Усмонов Марс ва Усмонов Элбрусдан ташқари Юсуф Усмонов ҳам ўғиллари Казбек Юсупович, Амур Юсупович ва Марат Юсупович билан бирга дафн этилган. Усмонов Амур Юсуповичнинг битта фарзанди бўлиб, бу 1984-йилда туғилган Усмонов Ўткир Амурович. Усмонов Казбек Юсуповичнинг Наргиза, Нодира, Феруза исмли учта қизи бўлган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Усманов Юсуп Усманович“ (рус тилида). 2023-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
- ↑ „Усманов“ (рус тилида). 2023-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
- ↑ 3,0 3,1 Золотие звезди учителей (рус тилида), Иваново, 2020 — 192-бет.