Yusufiy
Юсуфий (тахаллуси; асл исми: Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ҳиравий) (ХВ аср охири, Ҳирот — 1544-йил, Ҳиндистон) — форсигўй шоир, луғацҳунос, табиб.
Табобат илмини отасидан ўрганган; Заҳириддин Бобурнинг хос табиби бўлган. Тиббий, адабий фалсафий мазмундаги 20 дан ортиқ насрий ва назмий асарлар муаллифи; улардан 12 тасининг қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. "Жоми улфавойид" ("Фойдалар тўплами", 1512), "Баҳр улжавоҳир" ("Гавҳарлар денгизи"), "Фавойид улахёр" ("Яхшиларга фойдалар"), "Далойили набз" ("Томир кўрсатишлари"), "Қасида дар ҳифзи сиҳҳат" ("Соғлиқни сақлаш ҳақида қасида"), "Айн улҳаёт" ("Ҳаёт моҳияти"), шунингдек, арабча-форсча, ҳиндийча-форсча илмий луғатлар тарзида яратилган асарлари шу жумладандир. Юсуфийнинг қасида, маснавий, қитъа ва рубоийлардан иборат "Жомиул-фавойид" асари халқ орасида "Тибби Юсуфий" номи билан шуҳрат қозонган. Асар Юсуфнинг табобат соҳасидаги шахсий тажрибалари ҳамда устозларидан олган билимларга суяниб ёзилган ва унда мураккаб дорилар, касаллик аломатлари ва даволаш қоида усуллари баён қилинган. Ушбу асар 2 марта (1882, Хоразм — Мулла Муҳаммад Амин; 1898, Тошкент — Муҳаммад шоҳ ибн шоҳ Файзулло) ўзбек тилига таржима қилинган.
Юсуфийнинг "Муножот дар талаби ишқ ва муҳаббат" ("Ишқ ва муҳаббат истагида қилинган муножот"), "Анвор улҳикмат" ("Ҳикмат нурлари") асарларида ҳаётий масалаларга оид насиҳатлар, фалсафий фикрлар баён қилинган.
Адабиётлар
- Ирисов А., Носиров А., Низомиддинов И., Ўртаосиёлик қирқ олим, Т., 1961.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Юсуфийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |