Yusuke Araki
Юсуке Араки (японча: 荒木 友輔, Араки Юсуке, 1986-йил 2-майда туғилган) — япониялик футбол ҳаками. У 2017-йилдан буён ФИФА халқаро ҳакамлари рўйхатига киритилган.
|
Араки, 2021-йил ноябр | |||
| Тўлиқ исми | Юсуке Араки | ||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1986-йил 2-май | ||
| Таваллуд жойи | Ōме, Токио, Япония | ||
| Миллий мусобақалар | |||
| Йиллар | Лига | ||
| 2016–ҳозиргача[1] | Ж1 Леагуэ | ||
| Халқаро мусобақалар | |||
| Халқаро йиллар | Ташкилот | Лавозими | |
| 2017–ҳозиргача | ФИФА рўйхатидаги ҳакам | Ҳакам | |
Фаолияти
1986-йил май ойида Ōме, Токиода туғилган Араки ҳакамлик фаолиятини Япония футбол лигаларининг қуйи дивизионларида бошлаган[2]. У 2016-йилда мамлакатнинг энг юқори футбол лигаси бўлган Ж1 Леагуэда ҳакамлик қила бошлади[1]. Бир йил ўтиб, ФИФА рўйхатидаги халқаро ҳакам мақомини олди[3]. Араки Япония футболидаги энг нуфузли учрашувлардан айримларини бошқарган. Жумладан, у 2021-йилги ва 2023-йилги Жапанесе Супер Cуп финал баҳсларида ҳакамлик қилган[3]. 2025-йил декабр ойида Япония футбол ассоциацияси томонидан „Йил ҳаками“ деб топилган[4].
Халқаро майдонда Араки турли мусобақаларда фаолият юритган. У АФC У-16 Осиё чемпионати 2018 турнири, АФC У-23 Осиё кубоги 2022, Футбол бўйича 2023-йилги У-20 жаҳон чемпионати ва бошқа қатор халқаро турнирларда ҳакамлик қилган[5][3]. Шунингдек, у 2019-йилги Ёзги Универсиада футбол мусобақаси, Футбол бўйича 2023-йилги Осиё кубоги ҳамда АФC Осиё Чемпионлар Лигаси Элитаси 2025/2026 учрашувларида ҳам ишлаган[3].
Араки Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларида ҳакамлик қилган ва Япония номидан АҚШ, Канада ҳамда Мексикада ўтказиладиган мундиал учун танланган. Унинг ёрдамчи ҳаками ҳамюрти Жун Миҳара бўлади[6].
2018-йилда Араки профессионал ҳакам сифатида шартнома имзолаган[2].
Ҳакамликдан ташқари фаолияти
Араки 1993–2005-йиллар оралиғида мактаб даврида футбол билан шуғулланган[2]. У 2010-йилда Ҳосеи Университйнинг Адабиёт факултетини тамомлаган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „ОФИCИАЛ| Эл cолегиадо жапонéс Юсуке Араки, áрбитро дел Жапóн-Эспаñа“ (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2021-йил 16-июл). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „荒木友輔氏、山内宏志氏とプロフェッショナルレフェリー契約を締結“ (жа). Жапан Фоотбалл Ассоcиатион (2018-йил 22-феврал). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Интродуcинг Рефереэс“. Жапан Фоотбалл Ассоcиатион (2026). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
- ↑ „2025 ЖЛеагуэ Аwардс“ (жа). ЖЛеагуэ.жп (2025-йил 11-декабр). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
- ↑ Минҳ, Лé. „Трọнг тàи Нҳậт Бảн лầн đầу тҳổи трậн đấу củа У23 Виệт Нам“ (ви). Знеwс.вн (2022-йил 12-июн). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
- ↑ „サッカーW杯審判員に日本から2人選出 荒木友輔主審と三原純副審“ (жа). Тҳе Никкеи (2026-йил 10-апрел). Қаралди: 2026-йил 11-апрел.
