Юсуп Мингкабилович Зияев (1956-йил 2-август; Сурхондарё вилояти, Денов тумани) — Машинист, Ўзбекистон қаҳрамони.

Юсуп Зияев
Таваллуди 1956-йил 2-август (1956-08-02) (70 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Машинист
Фаолият йиллари 1978—ҳ/в
Мукофотлари
Oʻzbekiston qahramoni

Таржимаи ҳоли

Юсуп Зияев 1956-йил 2-августда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1974-йилда Деновдаги 27-умумий ўрта таʻлим мактабини битирган. 1978-йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон темир йўллари Аксиядорлик Жамияти тизимида машинист сифатида фаолият юритиб келмоқда. Юсуп Зияев машинист сифатида 1999—2001-йилларда „Учқудуқ-Мискин-Султон Увайстоғ“ темирйўл йўналиши қурилишида иштирок этган. 2002-йилда „Тошкент-Самарқанд“ темирйўлини қайта қуриш жараёнида ҳам иштирок этган. 2003—2007-йилларда Сурхондарё ва Қашқадарёни бошқа ҳудудлар билан боғловчи „Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон“ йўналишидаги темирйўлнинг „Шўроб-Бойсун“ ҳудудидаги 30 км, „Бойсун-Қумқўрғон“ йўналишидаги 60 км узунликдаги йўлларни ростлаш ва мослаш жараёнларида қатнашган[1].

Маҳалла фаоли Хурсанд Ҳолиқов Юсуп Зияев ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:

Юрт ифтихори Юсуп Зияев маҳалла аҳли орасида оқкўнгил, саховатпеша. камтарин, самимий, меҳнаткаш инсон сифатида алоҳида обрў ва ҳурматга эга. Унинг оиласи маҳалладаги энг намунали хонадонлардан бири. Бу инсон Республикада ўз меҳнати билан қадр топган. Оилада беғубор, ҳурматли, элда, маҳаллада катта эъзозга лойиқ.

— Хурсанд Ҳолиқов, [2]

Мукофотлари

2007-йилда Фидокорона хизматлари учун ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2010-йил 24-августдаги ПФ-4236-сонли фармони билан Юсуп Мингкабилович Зияевга Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилган[3].

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 152.
  2. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 153.
  3. ↑ „“ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ” УНВОНИНИ БЕРИСҲ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 11-август 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.