Yuvilgan tuproqlar
ЙУВИЛГАН (ЭРОЗИЙАЛАНГАН) ТУПРОҚЛАР — суғориладиган ва лалмикор ерларнинг қия, нишаб жойларида нотўғри суғориш ҳамда огротехник тадбирларни ўтказиш, кучли ёғин таъсирида ҳосил бўладиган ўйдимчуқурчаларда шаклланадиган тупроклар. Ер устки сув оқимининг емирувчи таъсирида тупроқнинг унумдор қатлами қалинлиги камаяди ёки бутунлай емирилиб кетади. Кўп йиллар давомида эрозия туфайли гупроқнинг карбонатли ва гипсли қатлам (горизонт)лари ер юзасига чиқиб (очилиб) қолади. Тупроқ юзасидаги карбонатли бирикма оқ кўзанак шаклдаги кучли эрозияланганлик белгиларидан бйри. Бундай тупроклар таркибида чиринди (гумусли қатлам 30—50 см ча) ва бошқалар озуқа моддалар камлиги ва механик таркибининг енгиллиги, қумоқлашганлиги билан ажралиб туради. Ювилган тупроқларда сув, ҳаво ва иссиқлик режимлари кескин ёмонлашади, нам сиғим ва сув ўтказувчанлиги пасаяди, буғланиш кучаяди, ҳажм массаси эса бирмунча ортади. Юзасида қатқалоқ ҳосил бўлади ва ишлов бериш шароити қийинлашади. Оқибатда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги пасайиб кетади. Мас, бошқа ерлардагига қараганда Ювилган тупроқларда ғўза нисбатан эртароқ пишиб етилсада, паст бўйли ва кам ҳосилли (ювилмаган тупроққа нисбатан 25—40% кам), тола ва чигитнинг сифати паст бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |