Юйди - қадимги хитойликларнинг диний э’тиқодига кўра, бутун оламни бошқарган ҳукмдор. Уни “нефрит ҳукмдор” деб атаб, унга осмон, ер, ерсоти дунёсидаги барча мавжудотлар, илоҳлар, руҳлар бўйсунган. Уни императорларнинг аждарҳолар тасвири туширилган зартўн кийиб, тахтда ўтирган, қўлида нефрит таёқчасини ушлаган ҳолда тасвирлашган. Унинг саройи 36 осмонда жойлашган, қаср дарвозасида муқаддас Ван Лингуан турган. Хотини - ипакчилик ма’будаси Матодян, қизи - Сигунян (еттинчи хурлиқо) бўлгани ҳақида ривоятлар тарқалган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 431.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.