Ёуза Асаф, Ёуза Асапҳ, Ёуза Асоупҳ, Юз Асаф, Юзу Асаф, Юзу Асиф, ёки Юзасаф, (урдуча: یوضا آصف‎‎) Жосапҳат исмининг араб ва урду тилларидаги вариантлари бўлиб, асосан Барлаам ва Жосапҳат афсонасида учрайдиган Будда ҳаётининг христианлаштирилган ва исломлаштирилган талқинлари билан боғлиқдир[манба керак].

Аҳмадийя қарашларига кўра, Юз Асаф номи буддавий келиб чиқишга эга бўлиб, эҳтимол Юсу ёки Еҳошуа (Исо) ва Асаф (Йиғувчи) сўзларидан келиб чиққан[1].

Умумий маълумот

Аҳмадийя қарашларига кўра, Юз Асаф аҳл-и китоб (Китоб аҳли)дан бўлган пайғамбар бўлиб, унинг асл исми Исо – Исонинг Қур’ондаги номи эди. Пайғамбар Юз Асаф Ғарбдан (Муқаддас ер) Кашмирга Ража Гопадатта (милодий 1-аср атрофида) ҳукмронлиги даврида, мақбаранинг ҳозирги мутаваллиси қўлида сақланаётган қадимий ҳужжатларга кўра келган[2].

1579–1620-йиллар оралиғида ёзилган Кашмир тарихи бўлмиш Тарих-и-Кашмирга кўра, Юзу Асаф бегона диёрдан Кашмирга саёҳат қилган Худонинг пайғамбари бўлган[3].

1747-йилда сринагарлик маҳаллий сўфий ёзувчи Хожа Муҳаммад Аъзам Дидамарий Роза Бални бегона пайғамбар ва шаҳзода Ёуза Асоупҳга бағишланган зиёратгоҳ, деб айтган[4].

Индолог Гüнтер Грöнболд ўзининг Исо Ҳиндистонда асарида зиёратгоҳ Кашмир исломлашувидан аввал ҳиндуларники бўлганини ва, эҳтимол, сўфийдан кўра буддавий ёки ҳинду авлиёнинг қабри бўлиши мумкинлигини, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг Исо ёки христианлик билан алоқаси йўқлигини таъкидлайди[5].

Ғулом Аҳмад ва Аҳмадийя эътиқоди

Рус тадқиқотчиси Николай Нотовичнинг изланишларига дуч келгач, Мирзо Ғулом Аҳмад – Аҳмадийя ҳаракати асосчиси – Юз Асафни носиралик Исо хочга михлангандан кейин ва Фаластиндан кўчиб кетганидан сўнг олган бўлиши мумкин бўлган исм сифатида тарифлаган[6]. Аҳмад бундан ташқари Сринагар (Кашмир)да жойлашган Роза Бал зиёратгоҳини Исонинг қабри, деб кўрсатган[7]. Кашмир оғзаки ривоятларига, шунингдек Қур’он, ҳадис ва саёҳатчиларнинг қайдларига таяниб, Мирзо Ғулом Аҳмад Исо Сринагарга келиб ўрнашгани, Марям (Марй) исмли аёлга уйлангани ва Марям Юз Асафнинг фарзандларини дунёга келтиргани, сўнг у 120 ёшида вафот этгани ҳақидаги ғояни илгари сурган. У бу эътиқодни Исо Ҳиндистонда китобида муҳокама қилади[8]. Сўнгги даврдаги Аҳмадийя муаллифлари эса Исо онаси Марямнинг қабри Покистондаги Мурри шаҳрида, деб таъкидлайдилар[9].

Мирзо Ғулом Аҳмаднинг турли ҳинду ва исломий манбалардан фойдаланиши буддизм бўйича турли олимлар томонидан, жумладан швед олими Пер Бесковнинг Жесус ин Кашмир: Ҳисториэн ом эн легенд (1981) асарида, немис индологи Гüнтер Грöнболднинг Жесус ин Индиэн – Дас Энде эинер Легенде (1985) асарида ва Норберт Клаттнинг Лебте Жесус ин Индиэн?: Эине религионсгесчичтличе Клäрунг (1988) асарида, нотўғри тушунишлар ёки бузиб талқин қилишлар, деб баҳоланган[манба керак]. Унинг қарашлари[ойдинлаштирилсин] сунний ислом уламоларининг кўпчилиги томонидан бид’ат (ноҳужжат) деб ҳисобланади, улар Исонинг осмондаги ҳаётда тирик эканини таъкидлайдилар[10].

Зиёратгоҳ яқинида яшовчи мусулмонлар Юз Асафни сўфий авлиё бўлган, деб ҳисоблайдилар[11].

Манбалар

  1. ↑ Ижаз 1986.
  2. ↑ „Аҳмадийя -Жесус“. Ислам Аҳмадийя.
  3. ↑ Вазири, М.. Буддҳисм ин Иран: Ан Антҳропологиcал Аппроач то Траcес анд Инфлуэнcес (эн). Спрингер, 26 Жулй 2012. ИСБН 978-1-137-02294-3. 
  4. ↑ Кҳwажа Муҳаммад Азам Дидамари. Wақи'ат-и-Кашмир (Сторй оф Кашмир), беинг ан транслатион бй Кҳwажа Ҳамид Яздани фром тҳе Персиан МСС Тарикҳ-и-Кашмир 'Азми (ур). Сринагар: Жамму анд Кашмир Исламиc Ресеарч Cентре, 1998 — 117-бет. 
  5. ↑ Грöнболд Жесус ин Индиэн 1985 п.57
  6. ↑ Миллер, Сам. „Тоурисц флоcк то 'Жесус'с томб' ин Кашмир“. неwс.ббc.cо.ук. ББC Неwс. Қаралди: 2017-йил 12-апрел. „Оффиcиаллй, тҳе томб ис тҳе буриал сите оф Ёуза Асапҳ, а медиэвал Муслим преачер“.
  7. ↑ „Тҳе Томб оф Жесус Wебсите“. 2009-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-август.
  8. ↑ Аҳмад, Ҳазрат Мирза Гҳулам. Жесус ин Индиа: Жесус' Деливеранcе фром тҳе Cросс & Жоурней то Индиа (эн). Ислам Интернатионал Публиcатионс Лтд, 2016. ИСБН 978-1-85372-723-8. Қаралди: 2020-йил 6-апрел. 
  9. ↑ Аҳмаддия магазине Ревиэw оф Религионс Ревиэw оф религионс - Марй, 20 Април 2019. 
  10. ↑ Алеха Бранд (2016). "Плаcинг тҳе Маргинализед Аҳмадийя ин Cонтехт wитҳ тҳе Традитионал Сунни Мажоритй". Жоурнал оф Масон Градуате Ресеарч 3 (3). дои:10.13021/Г8жмгр.в3и3.1330. 
  11. ↑ „Кашмир шрине барс тоурисц овер Жесус буриал роw“ (эн). ДАWН.CОМ (2010-йил 1-апрел). — „медиэвал Муслим саинт Юз Асаф“. Қаралди: 2017-йил 11-апрел.

Ҳаволалар

Ижаз, Таҳир „Юз Асаф анд Жесус: Тҳе Буддҳисм Cоннеcтион“. Тҳе Ревиэw оф Религионс (1986). 2017-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-май.