Юзуру Ҳаню (羽生 結弦, Ҳанйū Юзуру; Ҳирагана: はにゅう ゆづる; 1994-йил 7-декабрда туғилган) – Япониялик фигурали учувчи ва муз шоулари продюсери. У тўрт ёшида конкида учишни бошлаган ва 2004-йилдан 2022-йилгача эркаклар яккалик йўналишида мусобақаларда қатнашган. У яккахон йўналишда Олимпиада олтин медалини қўлга киритган илк Осиёлик спортчи ҳисобланади. У икки карра Жаҳон чемпиони (2014, 2017), олти карра Япония миллий чемпиони (2012–2015, 2020–2021) ҳамда кетма-кет тўрт марта Гранд Прих Финал ғолиби (2013–2016) бўлган илк яккахон спортчидир. Ҳаню 2003-йилда жорий этилган ИСУ Жудгинг Сйстемдан бери яккалик йўналишида энг кўп – 19 марта жаҳон рекордини янгилаган спортчи ҳисобланади. У халқаро мусобақаларда тўрт айланишли лооп сакрашини муваффақиятли бажарган биринчи фигурали учувчи ҳамдир.

Юзуру Ҳаню - 羽生 結弦

Юзуру Ҳаню - 2018 Қишки Олимпияда о'йинлари
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Япон
Таваллуд санаси 1994-йил 7-декабр (1994-12-07) (31 ёш)
Сендаи, Япония
Бўйи 172 см
Веб-сайти @ҳанююзуру2624
Мукофотлар
Спорт
Қайси спорт Фигурали учиш

Ҳаёти ва Карераси

Юзуру Ҳаню 1994-йил 7-декабрда Япониянинг Сендаи шаҳрида туғилган. Отаси Ҳидетоши Ҳаню (ўрта мактаб ўқитувчиси) ва онаси Юми Ҳаню (собиқ савдо маркази ходими), оилада иккинчи фарзанд ҳисобланади[1][2]. Икки ёшида Ҳанюга астма ташхиси қўйилган. Вақт ўтиши билан бу ҳолат аста-секин яхшиланган бўлса-да, ўсмирлир давридаги фаолиятида унинг чидамлилигига салбий таъсир кўрсатган[3].

У тўрт ёшида Иcе Ринк Сендаи (собиқ Конами Спорц Cлуб) муз майдонида конкида учишни бошлаган[4]: 2 . Мураббий Мами Ямада унга опасининг машғулотлари пайтида безовта қилмаслик ўрнига спорт билан шуғулланишни тавсия қилган.

Фаолиятининг бошланиши

Ҳаню илк бор 2004–2005 мавсумида мусобақаларда қатнашган ва Жапан Чампионшипсда Новиcе Б тоифасида (новислар даражасининг қуйи тоифаси) олтин медални қўлга киритган[4].

2008–2009 мавсумида у ўсмирлар (жуниор) даражасига кўтарилиб, халқаро майдондаги дебютини ИСУ Жуниор Гранд Прих доирасида Италияда ўтказилган Мерано Cуп мусобақасида амалга оширган ва бешинчи ўринни эгаллаган[5]. Шу мавсумнинг ўзида у Жапан Жуниор Чампионшипсда олтин медални қўлга киритиб, 13 ёшида ушбу мусобақада ғолиб чиққан энг ёш эркак фигурали учувчига айланган.

2013–14 мавсум: Биринчи Олимпиада ва жаҳон чемпионлиги

Илк Олимпиада мавсумида Ҳаню қисқа дастур сифатида „Парисиэнне Wалкwайс“ни ижро этди. Эркин дастур учун эса Нино Ротанинг Ромео ва Жулиэт асаридан мусиқани танлади. Бу эркин дастур Давид Wилсон томонидан хореографиялаштирилган. У мавсумни 2013-йилги Финландиа Тропҳй мусобақасида ғалаба билан бошлади ҳамда 2013 Скате Cанада ва Тропҳéэ Éриc Бомпард босқичларида кумуш медални қўлга киритиб, 2013–2014 Гранд Прих Финал йўлланмасини олди[6].

Финалда у қисқа дастурда 99.84 балл билан янги жаҳон рекордини ўрнатди ва умумий ҳисобда Патриcк Чан (кумуш) ҳамда Нобунари Ода (бронза)дан олдинда биринчи ўринни эгаллаб, катталар ўртасидаги илк йирик халқаро унвонини қўлга киритди[7][8]. Жапан Чампионшипс мусобақасида Ҳаню иккинчи миллий чемпионликни қўлга киритди ва 2014-йил Қишки Олимпиада ўйинлари ҳамда Wорлд Чампионшипс учун Япония терма жамоасига танланди.

Қишки Олимпиада мусобақасининг Сочи шаҳрида ўтган баҳсларида у фигурали учиш бўйича жамоавий баҳснинг эркаклар қисқа дастурида иштирок этиб, Япония жамоаси учун 10 очко олиб берди[9]. Яккалик баҳсида эса у ўзининг жаҳон рекордини янгилаб, қисқа дастурда 101.45 балл тўплаб 100 баллдан ошган биринчи фигурали учувчига айланди. Эркин дастурда икки марта йиқилганига қарамай, умумий 280.09 балл билан янги Олимпиада рекордини ўрнатиб, мусобақада ғалаба қозонди. У Патриcк Чан (кумуш) ва Денис Тен (бронза)дан олдинда якунлади[10][11].

Бу ғалаба билан Ҳаню 1948-йилдан бери, яъни америкалик Диcк Буттондан сўнг энг ёш Олимпиада олтин медали совриндорига айланди[10]. Шунингдек, у эркаклар яккалик баҳсида Олимпиада чемпиони бўлган илк осиёлик спортчи ва фигурали учиш бўйича Япония учун иккинчи Олимпиада чемпиони бўлди (биринчиси – 2006-йил Туринда аёллар баҳсида ғалаба қозонган Шизука Аракаwа)[12][13].

Ҳаню мавсумни Япониянинг Саитама шаҳрида ўтган Wорлд Чампионшипс мусобақасидаги ғалаба билан якунлади. У ватандоши Тацуки Мачидани 0.33 балл фарқ билан мағлуб этди ва 2002–2001-йилги мавсумдан бери (россиялик Алехеи Ягудиндан сўнг) бир мавсумнинг ўзида Олимпиада, жаҳон чемпионати ва Гранд Прих Финалда ғалаба қозонган биринчи фигурали учувчига айланди[14].

Манбалар

  1. ↑ „"Юзуру Ҳаню" анд "Шоҳеи Отани": Ботҳ фатҳерс лове басебалл“ (жа). Бункё, Токё: Кобунша (2018-йил 12-апрел). 2022-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Юзуру Ҳаню wинс тҳе гранд призе анд Томоказу Ҳаримото тҳе спеcиал призе ... Тōҳоку Спорц Пресс Ассоcиатион Спорц Аwардс“ (жа) (2018-йил 24-май). 2021-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Фладе, Татжана. „Шоотинг фор тҳе топ“ (эн-УС). Голден Скате (2011-йил 21-апрел). 2011-йил 23-августда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ 4,0 4,1 Жожима, Мицуру. „8-еар-олд Юзуру Ҳаню, тҳе оригин оф а гениус скатер: "А бой лике а жеwел" "Тҳе тиме спент wитҳ Юзуру ис мй фертилизер" Wҳй а фамоус артист wас гратефул“ (жа). Чиёда, Токё: Бунгеишунжū (2022-йил 22-июл). 2022-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Cомпетитион Ресулц – Юзуру Ҳаню (ЖПН)“. Интернатионал Скатинг Унион (2022-йил 12-май). 2022-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Верслуис риккои Суомен эннäтйксен Финландиа Тропҳйсса“ (фи) (2013-йил 6-октябр). 2021-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ ИСУ прогрессион оф менъс ҳигҳест ҳисториcал сcорес. Интернатионал Скатинг Унион. Лаусанне (Марч 24, 2018). Статистиcс бй cомпетитион сегмент:
  8. ↑ МcCарвел, Ниcк. „Ҳаню cруисес овер Чан, cлаимс Гранд Прих Финал голд“ (эн-УС). НБC Спорц (2013-йил 6-декабр). 2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ Wилнер, Баррй. „Фигуре Скатинг Теам Эвент Дебуц ин Сочи“ (эн-УС). НБC Неw Ёрк (2014-йил 6-феврал). 2018-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ 10,0 10,1 Лонгман, Жерé. „Юзуру Ҳаню оф Жапан Wинс Мен'с Фигуре Скатинг Голд“ (эн-УС) (2014-йил 14-феврал). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ „Мен'с Ҳисториcал Абсолуте Бест Сcорес“. Интернатионал Скатинг Унион (2018-йил 24-март). 2018-йил 29-майда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ Саркар, Притҳа. „Ҳаню сурвивес блундерс то wин голд“. Реутерс (2014-йил 14-феврал). 2021-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ „Wинтер Олймпиcс: Эмотионал Ҳаню гивес Жапан фирст мен'с голд“. АФП (2014-йил 15-феврал). 2022-йил 19-августда асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ „Тҳе дай Юзуру Ҳаню анноунcед ҳимселф то тҳе wорлд“. Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ (2020-йил 14-феврал). 2021-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.