Йветте М. Жарвис — асли афро-америкалик аёл баскетболчи. Йветте Жарвис Греция аёллар баскетбол лигасида ўйнаган. У собиқ профессионал спортчи, сиёсатчи, модел ва актриса ҳамдир.

Ҳаёти

1979-йилда Бостон университетини тамомлаган Йветте М. Жарвис 1982-йилда „Панатинаикос“ жамоасида ўйнаш учун моҳир баскетболчи сифатида Грецияга кўчиб ўтди. У Греция аёллар баскетбол лигасида ўйнаган биринчи афро-америкалик, шу билан бирга лигадаги биринчи легионар аёл спортчи бўлди.

Йветте Жарвис 2002-йил октябр ойида Грецияда давлат лавозимига сайланган биринчи афро-америкаликдир. Афинада сайланган шаҳар кенгаши аъзоси Жарвис собиқ профессионал спортчи, модел ва актрисадир.

Жарвис инсон ҳуқуқлари, хусусан, Грециядаги аёллар, болалар, муҳожирлар ва ногиронлар ҳуқуқлари бўйича амалга ошириладиган барча фаолият турларида доимий иштирок этади. Жарвиснинг кўплаб сиёсий ютуқлари орасида 2003-йил апрел ойида оилавий зўравонлик қурбонлари учун миллий бепул ишонч телефонини ташкил этиш ва Афина шаҳрида муҳожир оналар учун юнон тил ўқитиш курси дастурини ишлаб чиқиш кабилари аҳамиятга моликдир. У 2008 ва 2012-йилларда Грециядаги АҚШ муҳожирлари учун шакллантирилган ташкилотининг координатори бўлган. 2010—2013-йилларда Хорижий Демократлар раиси ва 1992-йилдан бошқарув кенгаши аъзоси лавозимларида ишлаган.

Йветте Жарвис СоуЛув гуруҳининг бош қўшиқчиси ва асосчиси ҳисобланади.

Йветте Жарвис Жон Мюллерга турмушга чиққан ва уларнинг Жон Жейкоб Мюллер исмли ўғли бор.

Йветте ва унинг оиласи ҳозирда Колорадо штатининг Cентенниал шаҳрида истиқомат қилади. У ҳозирда Денвер давлат мактаблари билан кенгайтирилган таълим дастурининг катта директори лавозимида ишлайди.

Манбалар