За нас с вами – россиялик режиссёр Андрей Смирновнинг тарихий драма филми бўлиб, унда Юлия Снигир, Андрей Смоляков, Дмитрий Куличков ва Ирина Розанова каби актёр ва актрисалар бош ролларни ижро этишган.

За нас с вами
Режиссёр(лар) Андрей Смирнов
Продюсер(лар) Андрей Смирнов
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Андрей Смирнов
Ролларда
  • Юлия Снигир
  • Александр Устюгов
  • Александр Кузнецов
  • Андрей Смоляков
  • Ирина Розанова
  • Леонид Ярмолник
  • Галина Тюнина
  • Марина Клешчёва
Премера
санаси
Мамлакат Rossiya bayrogʻi Россия
Тил русча

Сюжети

Филм воқеалари 1952-йил охири ва 1953-йил бошларида Москвада бўлиб ўтади. Бош қаҳрамонлар квартирада яшовчи ҳамда антисемитизм ва сталинистик террорнинг қурбони бўлган Петкевичлар оиласининг аъзолари ҳисобланади[1].

Филмдаги бош роллардан бирининг ижрочиси Юлия Снигир интервюларининг бирида филм ҳақида қуйидагича фикр билдиради: „Сиз қайғули ва оғир ҳикояга тайёрланмаслигингиз керак. Аслида, бу севги ҳақидаги филм. Севги ҳаётдаги энг асосий нарса ва у ҳамма нарсага бардош беришга имкон яратади“[2].

Ролларда

  • Юлия Снигир – Дина (Ариадна)[3]
  • Андрей Смоляков – Пётр Казимирович Петкевич, фалсафа профессори, Динанинг отаси
  • Ирина Розанова – Анжелина Федоровна, Пётр Казимировичнинг рафиқаси, Динанинг онаси
  • Александр Устюгов – Борис, Динанинг эри
  • Александр Кузнецов – Иван, давлат хавфсизлик капитани, Динанинг севгилиси
  • Ксения Раппопорт – Зина Лури, Динанинг ҳамкасби ва дўсти
  • Леонид Ярмолник – Дорфман, Петкевичнинг қўшниси
  • Иван Добронравов – Олег Рутковский, аспирант
  • Нина Амелина – Раиса
  • Дмитрий Куличков – Василий, Раисанинг эри
  • Галина Тюнина – Эстер Давйдовна, Дорфманнинг рафиқаси
  • Марина Клешчева – Клава, Петкевичнинг қўшниси
  • Эвдокиа Германова – Эвстоля Дмитриэвна, Василийнинг онаси

Суратга олиш ишлари

Филм режиссёри ва ссенарий муаллифи „Беларусский вокзал“ филми билан танилган совет киносининг патриархи Андрей Смирнов бўлган.

Бош ролларни Юлия Снигир, Андрей Смоляков, Дмитрий Куличков, Ирина Розанова каби киноюлдузлар ижро этишган. Филм ссенарийси Снигир томонидан ёзилган.

Суратга олиш ишлари 2022-йилнинг феврал ойидан май ойигача Москва ва Торжок шаҳарларида бўлиб ўтган. Филм Мармот-филм лейбли остида намойиш этилган[4].

Филм ҳаиқидаги фикрлар

Филм ПрофиCинема веб-сайти берган маълумотларга кўра йилнинг энг кўп кутилган филмлари рўйхатига киритилди[5].

Филм матбуотда деярли фақат ижобий шарҳларни олди[6]. „Кино санъати“ журнали мухбири Елена Стишова филм ҳақида шундай ёзган: „Режиссёр яна бир бор бизнинг давримизнинг оғриқли нуқтасига урди“[7]. Валерий Кичин эса „Филм ҳеч нарсага қарамай, қаҳрамонларга умид беришга қодир бўлган севгининг кучайиши билан тугайди“ деб ёзган бўлса, Михаил Шукин „Рус руҳи ва миллий ҳаёти учун идеал метафора“ деб фикр билдирди[8][9]. Нейтрал, ижобий бўлмаган шарҳ фақат „Литературная газета“ томонидан нашр этилган бўлиб, газетадаги мақолада журналист Александр Кондрашов қуйидагича фикр билдирган: „Бу ерда ҳамма нарса муаллифнинг фикрига қўшилишимиз учун ўйлаб топилган“[10].

Манбалар

  1. ↑ „20 самых ожидаемых фильмов 2023 года: «Стражи Галактики», «Дюна-2», ядерная бомба Нолана и 80-летний Индиана Джонс“. 2023-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-феврал.
  2. ↑ „Юлия Снигирь исполнит главную роль в фильме «За нас с вами»“. 2023-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.
  3. ↑ „За нас с вами“. 2023-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-январ.
  4. ↑ „В Торжке приступили к съёмкам художественного фильма о сталинских репрессиях“. 2023-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.
  5. ↑ „15 самых ожидаемых фильмов 2023 года: выбор ПрофиСинема“. 2023-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-январ.
  6. ↑ Рецензии на филм За нас с вами (2023), отзиви
  7. ↑ Про нас с вами
  8. ↑ Новий филм Андрея Смирнова „За нас с вами“ – из тех, что актуални всегда и везде – Российская газета
  9. ↑ Сказка страхов – „За нас с вами“ Андрея Смирнова – Журнал "Сеанс
  10. ↑ Жуткая страна? / Литературная газета