Заб жанги (арабча: معركة الزاب‎‎), шунингдек, илмий манабаларда Буюк Заб дарёси жанги деб ҳам аталади, 750-йил 25-январда ҳозирги Ироқ ҳудудида жойлашган Буюк Заб[5] дарёси бўйида бўлиб ўтган. Ушбу жанг Умавийлар халифалигига якун ясаб, 750-йилдан 1517-йилга қадар ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифалигига асос солган.

Заб жанги
Саналар 750-йил 25-январ
Уруш ери Буюк заб дарёси бўйи
Натижа Аббосийлар ғалаба қозонган
Ҳудудий
ўзгаришлар
Умавийлар халифалиги қулаб, ва Аббосийлар халифалигининг барпо этилган
Қўмондонлар
Аббосийлар халифалиги Умавийлар халифалиги

Тарихи

747-йилда Умавийлар халифалигига қарши йирик қўзғолон кўтарилди. Қўзғолоннинг асосий сабаби халифаликнинг чекка ҳудудларида яшовчи халқлар ва Дамашқдаги Умавийлар ҳукумати ўртасидаги тобора чуқурлашиб бораётган тафовут эди. Умавийлар томонидан тайинланган вилоят ҳокимлари коррупсияга ботган, фақат шахсий манфаатларини кўзлар эди. Бундан ташқари, Умавийлар пайг'амбар Муҳаммад наслидан эмас эди, Аббосийлар насли эса пайғамбарнинг амакиси Аббос орқали Муҳаммадга боғланар эди. Айнан шу нарс инқилоб давомида Аббосийлар томонидан кенг тарғиб қилинган.

Армиялар

750-йилда Умавийлар халифаси Марвон ИИ қўшини Аббосийлар, шиалар, хорижийлар ва ироқликлардан иборат бирлашган кучларга қарши жанг қилди. Марвоннинг қўшини ёзма маълумотларда рақибникидан анча йирик ва кучлироқ эди, чунки унинг таркибида Византия империясига қарши аввалги Умавийлар юришларида қатнашган кўплаб тажрибали аскарлар бор эди. Умавийлар қўшини сон жиҳатидан катта ва тажрибали бўлишига қарамай, аскарларнинг аксарияти халифа Марвон ИИ га чин дилдан содиқ эмасди. Қўзғолон давомида кетма-кет мағлубиятлар туфайли Умавийлар руҳи сусайган, Аббосийлар армиясининг эса, аксинча, кўтарилганди.

Жанг

Аббосийлар қўшини найзали девор тактикаси – яъни жанг майдонида саф тортиб, найзаларни душманга қарата тутиш усулини қўллади. Бу услубни улар илгари жангларда кузатган ҳолда Умавийлардан ўзлаштирган бўлишлари мумкин. Умавийлар отлиқ қўшини ўз тажрибасига таяниб, бу деворни ёриб ўтишга қодир эканига ишонган ҳолда ҳужумга ўтди. Бироқ бу уларнинг катта хатосига айланди, отлиқ аскарлар деярли бутунлай қирғин қилинди. Умавийлар армияси орқага чекина бошлади, уларнинг руҳияти бутунлай емирилди. Кўплаб аскарлар Аббосийларнинг қирғинбарод ҳужумларида ҳалок бўлди ёки қиш фаслида совуқ Заб дарёсида чўкиб кетди.

Оқибати

Марвон ИИ нинг ўзи жанг майдонидан қочиб қутулишга муваффақ бўлиб, Левант (Шарқий Ўрта ер денгизи соҳили) бўйлаб жанубга қочган. Халифа Аббосийлар томонидан тинимсиз таъқибга учраган. Марвон охир-оқибат Мисрнинг Нил делтасида жойлашган Абусир (ёки Бусир) номли кичик шаҳарчага етиб борган. Жангдан бир неча ой ўтиб, айнан шу ерда қисқа жангда ўлдирилган, унинг ўлимидан кейин халифалик тахтига 750–754-йилларда ҳукмронлик қилган Саффоҳ ўтирган. Шу тариқа Яқин Шарқдаги Умавийлар ҳукмронлигига якун ясалган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Фор а соурcе cонфирминг Абу Муслим ас а леадер ин тҳе баттле, сеэ ЭУФ Стафф (2019). "'Аббāсидес: Ла рéволутион 'аббāсиде" (фр-ФР). Энcйcлопæдиа Универсалис. Ҳервé Роуанет, Диреcтеур гéнéрал (онлине нашри). Боулогне-Билланcоурт, Франcе: Энcйcлопæдиа Универсалис Франcе (ЭУФ), фор Энcйcлопедиа Британниcа. ҳттпс://www.универсалис.фр/энcйcлопедиэ/аббасидес-аббассидес/1-ла-револутион-аббасиде/. "Абū Муслим дécленча л'опéратион эн 747 эт ла виcтоире фут аcқуисе à ла батаилле ду Гранд Зāб эн 750. Ибрāҳīм éтант морт энтре-темпс, Абū Муслим проcлама cалифе сон фрèре Абū л-‘Аббāс, дит ас-Саффāḥ, эн 749 à Кūфа. Абū Муслим стартед тҳе оператион ин 747 анд виcторй wас гаинед ат тҳе Баттле оф тҳе Греат Зāб ин 750. Ибрāҳīм ҳавинг диэд ин тҳе меантиме, Абū Муслим проcлаимед [ас] cалипҳ ҳис бротҳер Абū л-'Аббāс, кноwн ас ас-Саффāḥ, ин 749 ин Кūфа." <!--->
  2. ↑ Кеннедй, Ҳ. (2004). Тҳе пропҳет анд тҳе аге оф тҳе cалипҳатес. 2нд эд.
  3. ↑ Зеттерстéэн 1987, сс. 22–23.
  4. ↑ Гроҳманн & Кеннедй 1995, с. 985.
  5. ↑ Шарон, Моше. Блаcк Баннерс фром тҳе Эаст: Тҳе Эстаблишмент оф тҳе ʻАббāсид Стате : Инcубатион оф а Револт (эн). ЖСАИ, 1983 — 13-бет. ИСБН 978-965-223-501-5. 

Адабиётлар