Забже — Полшанинг жанубидаги шаҳар. Аҳолиси 201 минг киши (1999). Шунингдек, юқори Силезия агломерацияси таркибида. Ушбу шаҳарда 3 та конидан кўмир қазиб олинади ва кокс ишлаб чиқарилади. Металлсозлик ва оғир машинасозлик (кон ускуналари, пўлат конструксиялар, кўтарма кранлар), кимё, кокс кимёси, радиоэлектроника, озиқ-овқат, ойна саноати корхоналари мавжуд. Театр, тиббиёт академияси, музей бор. Шаҳарга ХИИИ асрда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил