Задиэ Смитҳ(1975-йил 25-октабрда туғилган) – инглиз ёзувчиси ва қисқа ҳикоялар ёзувчиси. Унинг дебют романи „Wҳите Теэтҳ“[1](2000) дарҳол бесцеллерга[2] айланди ва бир қатор мукофотларни қўлга киритди.2010-йил сентабр ойида Смитҳ Ню-Ёрк университетининг Ижодий ёзиш факултетида профессор бўлган.

Ҳаёти

Файл:Задиэ Смитҳ НБCC 2011 Шанкбоне (cроппед).жпг
Задиэ Смитҳ НБCC 2011

Садиэ Смитҳ 1975-йилнинг 25-октабрида Уиллесденда ямайкалик онаси Йвонне Баилей ва хотинидан 30 ёш катта бўлган инглиз отаси Ҳарвей Смитҳ оиласида туғилган.14 ёшида у ўз исмини Садиэдан Задиэга ўзгартирган[3].Смитҳнинг онаси Ямайкада ўсган ва 1969-йилда Англияга кўчиб келган. Унинг ота-онаси ажрашишган ва Задиэнинг ўгай синглиси, ўгай акаси ва иккита укаси бор. Болалигида у рақсга тушишни яхши кўрган. Университетда ўқиётганда Смитҳ жазз қўшиқчиси сифатида пул ишлаб топа бошлаган ва ўша пайтларда журналист бўлишни хоҳларди.

Смитҳ давлат мактабларида, Малореэс Жуниор Счоол ва Ҳампстеад Cомпреҳенсиве мактабида, сўнгра Cамбридгедаги Кинғс коллежида ўқиган ва у ерда инглиз адабиётини ўрганган. Олий иккинчи даражали диплом билан коллежни битирган. Университетда ўқиётганда бир нечта танловларда қатнашади ва айримларида муваффақияцизликларга ҳам учрайди. Улардан бири „Cамбридге Фоотлигҳц“ танлови бўлган.Cамбридгеда „Тҳе Майс Антҳологй“ деб номланган янги ёзувчи талабалар уюшмасида бир қанча ўзининг қисқа ҳикояларини нашр этади. Бу ҳикоялар эса бир нечта нашриётларнинг эътиборини тортади ва унга биринчи романи учун шартнома таклиф қилишади. Шунда Смитҳ адабий агент билан боғланишга қарор қилди ва у А. П. Wаттни танлайди.

Шахсий ҳаёти

Смитҳ Cамбридге университетида Ниcк Лаирд билан учрашади. Кейин улар 2004-йилда Cамбридгедаги Кинғс коллежидаги ибодатхонада турмуш қуришади. Уларнинг икки фарзанди бор(Катҳерине Лаирд, Ҳарвей Лаирд). Задиэ ва Ниcк 2006-йил ноябридан 2007-йилгача Римда,Италияда яшашади кейин Ню-Ёркда ва Лондонда тахминан 10 йил яшашади. Ундан кейин 2020-йилда Лондоннинг Килбурн шаҳрига кўчиб ўтишади.

Асарлари

  • Wҳите Теэтҳ[1] (2000)
  • Тҳе Аутограпҳ Ман (2002)
  • Он Беаутй (2005)
  • НW (2012)
  • Сwинг Тиме (2016)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Wҳите Теэтҳ асари“ (инглизча). Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „бесцеллер китоблар тўплами“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Нима учун у исмини ўзгартирди“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.

Ҳаволалар

[1]

  1. ↑ „Задиэ Смитҳ китоблари“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.