Zafar Diyor
Зафар Диёр (1912-йил, Чуст тумани — 14-апрел 1946-йил, Тошкент) — ўзбек болалар шоири. Тошкент педагогика институтида ўқиган (1938—1941). „Ленин учқуни“ (1936—41), „Қизил Ўзбекистон“ (1941—46) газеталарида адабий ходим ва масъул котиб.
„Чаман“ (шеър, эртак ва достонлар, 1948) китоби мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган ҳолда ёзилган. Зафар Диёр ўзбек болалар адабиётида достон жанрини бошлаб берган шоирлардан бири ҳисобланади („Машинист“, „Казбек“ ва бошқалар). Бундан ташқари, у болалар драматури ҳамдир. Унинг „Бахтли ёшлик“, „Уч оғайни“ песаларида болалар ўртасидаги дўстлик, биродарлик улуғланади.
Шеърий тўпламлари
- „Қўшиқлар“ (1933)
- „Тантана“ (1938)
- „Шеърлар“ (1939)
- „Муборак“ (1940)
- „Совға“ (1944)
- „Сув билан сухбат“ (1976)
- „Бизнинг қуролимиз“ (1941)
- „Бизнинг оила“ (1942)
Адабиёт
- Владимирова Н. В., Зафар Диёр [Танқидий биографик очерк], Т., 1954; Ўзбек болалар адабиёти тарихи очерки, Т., 1978; Ўзбек болалар адабиёти ва адабий жараён, Т., 1989.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |