Zafar Hoshimov
Зафар Ҳошимов (Зафар Ҳошимов, 1968-йил 29-июнда Тошкент, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор[1], таркибига Корзинка.уз, Корзинка Дисконт, Смарт дўконлари кирувчи „Англесей Фоод“ МЧЖ ХК асосчиси[2][3].
| Зафар Ҳошимов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1968-йил 29-июн |
| Таълими |
Тошкент университети (1992) Сассекс университети (1994) |
Фаолияти
1992-йилда Тошкент университетида эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича таълим олган.
1992-йилдан 1994-йилгача Сассекс университетида (Брайтон, Англия) ўқиган.
1992-йилдан 1995-йилгача „УзеХ“ масъулияти чекланган жамияти бош директори сифатида фаолият юритган.
1995-йилдан 1997-йилгача „Балтон Традинг (Асиа)“ ширкатининг бизнес ривожланиши бўйича директор лавозимида фаолият юритган[4].
1996-йил декабрда „Англесей Фоод“ брендига асос солди. 1997-йилда тадбиркор Англесей Фоод бренди остида илк дўконни очди ва Ўзбекистонда супермаркетлар тармоғи ривожланиши учун пойдевор қўйди[5][6][7].
2005-йилда тармоқ ребрендинги амалга оширилди. Шу вақтдан бошлаб, супермаркетлар „корзинка.уз“ бренди остида ривожлана бошлади. 2010-йилда компания Смарт уй дўконларини, 2016-йилда эса корзинка.уз Дисконт улгуржи савдо супермаркетларини алоҳида бўлимларга бўлиб, хизмат кўрсатиш шаклларини хилма-хиллаштиришни бошлади[8].
2018-йилда Ўзбекистонда илк бор „ФЛО“ мултибренд турк поябзал дўконига асос солди[9].
2019-йилда Тошкентда Ўзбекистонда савдо-кўнгилочар марказига қўшимча сифатида эмас, балки алоҳида гастрономик лойиҳа сифатида очилган илк фудкорт ҳисобланган Фиве фудкортни очди[10].
2019-йил ноябр ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки „корзинка.уз“ супермаркетлар тармоғи оператори „Англесей Фоод“ МЧЖ аксионерлик капиталига тўғридан-тўғри 40 миллион АҚШ долларигача сармоя киритиши маълум бўлди. Инвестициялар тармоқни мавжуд 50 супермаркетдан 2025-йилга қадар 140 супермаркетгача кенгайтириш дастурини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фаолият самарадорлиги ва корпоратив бошқарув стандартларини халқаро стандартларга мос ҳолда яхшилаш учун йўналтирилади. 2020-йилнинг феврал ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шартнома имзоланди[11][12][13].
2020-йил май ойида Ҳошимов Ўзбекистондаги илк тадбиркорлик университети — ТЕАМ Университйнинг ҳамасосчиси ва Васийлик кенгаши аъзосига айланди[14][15][16].
Бизнесга оид қарашлари
Зафар Ҳошимовнинг бизнес ҳақида интервюларида айтган қуйидаги иқтибослари унинг қарашларини ифодалайди:
Бизнесда энг муҳими — яхши жавобларни билиш эмас, балки тўғри саволлар беришдир[17].
Мен доим харидларни корзинка.уз дан амалга ошираман. Сиз, албатта, ўз бизнесингизни мазасини татиб кўришингиз керак[17].
20 ёшлик пайтимдаги йигитга маслаҳатим: „Мутахассис бўлиш жуда муҳим. Ўрдак каби бўлманг — у учишни, сузишни ва юришни билади, лекин ҳамма нарсани ёмон қилади. Яхшиси ё учинг, ё сузинг ёки пиёда юринг: фақат битта хизматни амалга оширинг[17]“.
Ижтимоий тармоқларда
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, бир қанча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан „корзинка.уз“дан банан сотиб олмаслик кераклиги, банан орқали вирус юқиши эҳтимоли борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Шундан сўнг „корзинка.уз“да банан савдоси уч баробарга тушиб кетган. Зафар Ҳошимов бу миш-мишлар ёлғон эканлигини, банан Хитойдан эмас Эквадорда етиштирилиши ва Атлантика океани орқали Болтиқ денгизи портларига, у ердан Тошкентга олиб келиниши ҳақида айтган ҳамда фуқароларни ёлғон маълумотларга ишонмасликка чақирган[18][19][20].
Зафар Ҳошимов Шавкат Мирзиёевнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини камайтириш бўйича топшириғига изоҳ бериб, солиқ ставкалари, биринчи навбатда, ҚҚС ставкасининг солиқ тўловчилар базасини параллел равишда кенгайтириш ва ушбу солиқ бўйича барча имтиёзларнинг бекор қилиниши жараёнида пасайтирилиши яширин иқтисодиёт секторининг қисқаришига ёрдам бериб, солиқ солишни бизнес учун янада адолатли қилиши ҳақида фикрларини билдириб ўтган ва бу ижтимоий тармоқда катта муҳокамаларга сабаб бўлган[21][22].
Манбалар
- ↑ „Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди“ (2025-йил 18-август). Қаралди: 2025-йил 20-август.
- ↑ Видео. Зафар Хашимов и Анвар Ирчаэв: „Будте готови к внутренней трансформации“
- ↑ У вас сметали гречку, у нас — картофел
- ↑ История Корзинка.уз и секрети розничной торговли. Болшая беседа с Зафаром Хашимовим
- ↑ „Корзинка.уз: О нас“. 2020-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
- ↑ „корзинка.уз супермаркетлар тармоғига ИСО 9001 ва 22000 миллий ва халқаро сертификатлари тантанали равишда топширилди“. 2020-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
- ↑ ТОРГОВАЯ СЕТ КОРЗИНКА.УЗ ПОЛУЧИЛА СЕРТИФИКАТИ ИСО 9001 И ИСО 22000
- ↑ «Вся правда о маркетинге»: о чем говорил Зафар Хашимов на Адwеэкспорт.уз
- ↑ Тошкентда илк мултибренд поябзаллар дўкони — ФЛО ишга тушди
- ↑ Сирғалидаги „Фиве“ фудкорти: оилалар учун янги пазандалик лойиҳаси
- ↑ „Европа тикланиш ва тараққиёт банки корзинка.уз’га 40 миллион доллар пул тикмоқчи“. 2020-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
- ↑ ЙТТБ „Корзинка.уз“ супермаркетлар тармоғига 40 млн доллар инвестиция киритади
- ↑ ЕТТБ корзинка.уз супермаркетлар тармоғига 40 миллион долларгача сармоя киритадиган бўлди, 2020-06-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-06-23
- ↑ ТЕАМ университети ташкил этилди[сайт ишламайди]
- ↑ Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади
- ↑ В Узбекистане откроют университет для подготовки бизнесменов и управленсев
- ↑ 17,0 17,1 17,2 „Корзинка.уз асосчиси – Зафар Хошимовдан бизнесга оид иқтибослар“ (2022-йил 1-март). Қаралди: 2022-йил 29-август.
- ↑ Зафар Ҳошимов ёлғон маълумотлар тарқатмасликка чақирди
- ↑ Зафар Хашимов призвал не поддаваця дезинформации
- ↑ Зафар Хашимов висказал своэ мнениэ о коронавирусе и рассказал, как защитиця от него
- ↑ Зафар Ҳошимов ҚҚС ставкасини пасайтириш қандай таъсирга эга бўлишини баҳолади
- ↑ „Зафар Ҳошимов: „Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади!““. 2020-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-июн.
Ҳаволалар
- Расмий саҳифаси Фаcебоокда
- Расмий саҳифаси Инстаграмда
- Расмий саҳифаси Телеграмда
- Расмий саҳифаси ЛинкедИнда
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |