Zafar Polvonov
Зафар Полвонов (1985-йил 19-февралда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи ампуласида ўйнаган. 2024-йилдан „Шўртан“ жамоасида селексионер мураббий сифатида фаолият олиб боради.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Зафар Полвонов | ||
| Таваллуд санаси | 1985-йил 19-феврал | ||
| Таваллуд жойи | Қарши Ўзбекистон | ||
| Бўйи | 185 cм (6 фт 1 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Фаолиятини якунлаган | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2004—2009 | Шўртан | 54 | (15) |
| 2010 | Хоразм | 21 | (9) |
| 2011 | Насаф | 3 | (0) |
| 2011 | Шўртан | 5 | (1) |
| 2012 | Динамо | 9 | (1) |
| 2012—2014 | Олмалиқ | 57 | (23) |
| 2015—2017 | Шўртан | 69 | (19) |
| 2017—2022 | Олмалиқ | 105 | (26) |
| 2022 | Андижон | 8 | (1) |
| 2023 | Шўртан | 14 | (7) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2016 | Ўзбекистон | 0 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (25-октябр, 2023-йил учун) | |||
Футболчилик фаолияти
Зафар катта футболдаги биринчи профессионал жамоаси Ғузорнинг „Шўртан“ жамоаси ҳисобланади. 2005-йилдан Ғузорликлар сафида 5 мавсум давомида тўп суриб, 2010-йилги мавсумда „Хоразм“ жамоаси сафида тўп сурди. Хоразмлилар сафида яхши даражада сургани натижасида 2011-йилги мавсумда Анатолий Демяненко бошилигидаги „Насаф“ клуби сафига ўтди. Ярим мавсум давомида кучли жамоа таркибидан ўрин ололмади ва ёзги трансфер вақтида собиқ жамоаси Ғузорнинг „Шўртан“ клуби сафига бориб қўшилган.
2012-йил мавсум олдидан Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолади. 2012-йилнинг ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоаси Олмалиқнинг „Олмалиқ“ клуби йўналишида ўзгартирди. 2015-йилги мавсумда собиқ клуби Шўртан клуби таклифига билан ғузурликлар сафига қайтди[1]. Жамоа сафида 2,5 мавсум давомида тўп сурди ва 2015-йилги мавсумда Ўзбекистон ПФЛ кубоги қўлга киритди[2][3].
2017-йилги ёзги трансфер ойнаси вақтида Олмалиқликлар сафига қайтди[4]. „АГМК“ сафида иккинчи бор тўп суриш анча муваффақиятли кечди. Жамоа билан 2018-йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди, 2019-2020-йилги мавсумларда эса мамлакат кубогини финалигач етиб келишида катта ҳисса қўшди. 2019-йилги мавсумда шунингдек илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг финалигача „АГМК“ жамоаси билан етиб борди аммо финалда „Пахтакор“ жамоасига имконият бой берилди. Осиё чемпионлар лигасида эса „АГМК“ жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди[5][6]. 2019-йилда Ўзбекистон Суперлигасида „Қўқон 1912“ жамоасига қарши ўйинда 5 та гол уришга эришди[7][8]. 2022-йилги мавсумда ёзги трансфер ойнаси вақтида фаолиятидаги пасайиш туфайли жамоасини алмаштирди, „Андижон“ клуби сафига бориб қўшилди[9] ва Ўзбекистон Про лигаси ғолибига айланди.
2023-йилги мавсумда собиқ жамоаси „Шўртан“ жамоаси сафига ўтди[10]. 2023-йил 25-октябрда Шўртан жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказиб футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди[11].
Мураббийлик фаолияти
2024-йилдан „Шўртан“ жамоасида мураббий сифатидан фаолиятини бошлаган.
Ютуқлари
- Ўзбекистон Суперлигаси учинчи ўрин: 2020, 2021
- Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2018
- Ўзбекистон Кубоги финалчиси: 2019, 2020
- Ўзбекистон Суперкубоги иккинчи ўрин: 2019
- Ўзбекистон Лига кубоги иккинчи ўрин: 2019
- Ўзбекистон Про лигаси ғолиби: 2022
- Ўзбекистон ПФЛ кубоги соҳиби: 2015
Индивидуал
- Геннадий Красницкий клуби аъзоси: 109 та гол
Манбалар
- ↑ „"СҲўртан" ҳужумчиларни йиғмоқда. Полвонов ҳам "СҲўртан"да“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „Зафар Полвонов олий лигада илк бор хет-трикка эришди“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „Зафар Полвонов олий лигада илк бор хет-трикка эришди“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „Полвонов, Магеррамов ва Риҳсибоэв "Олмалиқ"да“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „ОКМКнинг ОCҲЛдаги тўпурарини биласизми?“. 2023-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „ОCҲЛ. Зафар Полвонов - 2-турнинг энг яхши футболчиси (+рамзий жамоа)“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. АГМК - "Қўқон-1912" 7:1“. 2023-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Биласизми? Полвонов 2006-йилдан буён ҳеч ким қила олмаган ишни қилди“. 2023-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „АГМКни яна бир ҳужумчи тарк этди ва "Андижон"га ўтди“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „Зафар Полвонов "СҲўртан"да“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ „Про лига. "Шўртан" "Динамо"ни ютиб, Суперлигага чиқиш имкониятини сақлаб қолди, "Қўқон-1912" "Ғиждувон"га 8 та гол урди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
Ҳаволалар
- Зафар Полвонов Соccерwай сайтида
- Зафар Полвонов Фоотбаллдатабасе сайтида
- Зафар Полвонов[сайт ишламайди] ЎзПФЛ сайтида
- 19-fevralda tugʻilganlar
- 1985-yilda tugʻilganlar
- Qarshida tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- Futboldagi erkak hujumchilar
- Shoʻrtan klubi futbolchilari
- Xorazm futbolchilari
- Nasaf klubi futbolchilari
- Dinamo Samarqand futbolchilari
- AGMK futbolchilari
- Andijon klubi futbolchilari
- Oʻzbekiston Pro ligasi futbolchilari
- Oʻzbekiston Superligasi futbolchilari