Zafar arki
Зафар арки, Зафар дарвозаси — ушбу ҳудудга боғлиқ тантана муносабати билан қурилган иншоот, ҳашаматли дарвоза. Қадимги Римда ғолиб лашкарбошиларнинг шаҳарга тантанавор кириб келиши учун Римдаги зафар арки махсус қурилган. Бизгача сақланган энг қадимги З.а.— Ссипион арки (Рим, мил. ав. 190 йил). Ҳайдарободдаги Чор минор З.а. (1591) ҳам машҳур, З.а.нинг кўпчилиги мармар ҳайкал, релефли расм ва нақшлар билан безатилган, дастлаб ёғочдан вақтинча, кейинчалик мармар, ҳарсанг, ғиштдан доимий қилиб қайта қурилган.[1]
Бу иншоот ҳақидаги саҳифа. Бундан ташқари Эрих Мария Ремаркнинг „Зафар дарвозаси“ романи ҳақидаги саҳифани кўринг.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |