Зафарнома
"Зафарнома" (ظفرنامه شامی Зафарномайи Шомий — „Шомийнинг Ғалаб китоби“) — Амир Темур давлати тарихига бағишлаб ёзилган асар.
| Асл номи | ظفرنامه شامی |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Низомиддин Шомий |
| Тил | форсча |
| Жанр(лар)и | тарихий |
| Нашр этилган санаси | 1402-1404-йилларда |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1996-йил, Тошкент |
Тарихи
Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаётлигида бевосита унинг топшириғи асосида Низомиддин Шомий томонидан форс тилида ёзишга киришилган (1401-1402). 1404-йил баҳоригача асар ёзиб тамомланган ва Озарбайжонда етти йиллик юришдан Самарқандга қайтаётган Амир Темурга тақдим этилган. Бундан кейинги соҳибқирон вафотигача кечган воқеалар кейинроқ Ҳофизи Абру томонидан ёзиб илова қилинган. „Зафарнома“ни ёзишда Амир Темурнинг мунший ва котиблари ҳам назм, ҳам қаерда форсий ва туркий тилларда ёзган маълумотлар, муаллифнинг 1400-1404-йиллар давомида соҳибқирон юришларида бўлиб, ўзи кўрган билганлари, Ҳиндистон юриши воқеалари қисмининг баёни учун Ғиёсиддин Алининг „Рўзномаи ғазавоти Ҳиндистон“ („Ҳиндистонга юриш кундалиги“) асари асосий манба бўлиб хизмат қилган. „Зафарнома“ тарихий асар сифатида ХИВ-ХВ аср бошида Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги давридаги Ўрта Осиё, Олтин Ўрда хонлиги, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Миср, Туркия ва бошқа мамлакатлар тарихига оид воқеаларни ўз ичига олган. Асар муқаддимасида Амир Темур тарих саҳнасига чиққан 1360-йилга қадар Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган чингизий ҳукмдорлар ҳақида қисқа маълумот берилган. Сўнгра Амир Темурнинг ХИВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВ асрнинг бошида қилган юришларининг батафсил баёни келтирилган. „Зафарнома“ ўзида жамланган тарихий маълумотларнинг ишончлилиги билан ХВ-ХВИ асрларданоқ бир қанча асарлар учун бош манба бўлди. „Зафарнома“нинг фақат 2 қўлёзма нусхасигина сақланиб қолган. Биринчиси, Амир Темурга тақдим этилган қўлёзманинг 1425-йилда кўчирилган нусхаси бўлиб, у Истанбулдаги „Нури Усмония“ масжиди кутубхонасида сақланади (№ 3367). Иккинчиси, муаллиф томонидан Амир Темурнинг набираси Мирзо Умар баҳодир ибн Мироншоҳга тақсим этилган қўлёзмадан 1434-йил кўчирилган нусха бўлиб, у Лондондаги „Британия музейи“ кутубхонасида сақланади (№ 23980). Матншунос чех олими Феликс Тауэр „Зафарнома“ нусхаларини Амир Темур тарихидан ҳикоя қилувчи бошқа бир муҳим манба — Ҳофизи Абрунинг „Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий“ („Бойсунғурга аталган тарихлар сараси“) номли асари билан солиштириб тадқиқ этиш асосида унинг илмийтанқидий матнини икки жилдда нашр этди (Прага, 1937 ва 1956-йиллар). Унга Ҳофизи Абру ёзган „Илова“ ҳам кирган. Ушбу нашр асосида „Зафарнома“ қисқартирилган шаклда турк тилига (Анқара, 1940-йилда); сўз боши, кўрсаткичлар ва илмий изоҳлар билан ўзбек тилига (Тошкент, 1996-йилда, тузувчи — О. Бўриев), ўгирилиб нашр этилди.
Бошқа асарларга таъсири
Деярли Амир Темурнинг деярли барча биографлари Шомий ижодига мурожаат қилишган. Ҳофизи Абрудан бошлаб, „Мажмуаъ ва Зубдат ат-Таворих“ асарларини тузишда „Зафарнома“га суянган[манба керак]. „Зафарнома“ни Муҳаммад ибн Фазллоҳ Мусавий „Тарихи хайрат“ асарини ёзишда ҳам истифода этган. Форс тарихчиси Шарофиддин Али Яздий 1425-йилда ёзган Амир Темур таржимайи ҳолини Шомий ижоди шарафига „Зафарнома“ деб номлаган.
Асомиддин Ўринбоев[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Низомиддин Шомий — Т., 1996.