Zagreb
Загреб — Хорватия пойтахти. Сава дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Аҳолиси 707 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Марказий ва Ғарбий Европадан Адриатика денгизи ва Болқон ярим оролга борадиган темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Загреб — Хорватиянинг энг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозликнинг турли тармоқлари (станоксозлик, электротехника буюмлари) кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш, шунингдек, нефтни қайта ишлаш, кимё, полиграфия, қурилиш материаллари, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, кўн поябзал ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Загребда халқаро ярмаркалар ўтказилади. Фанлар ва санъат академияси, университет (1669-йилдан), ядро физикаси институти, олий ўқув юртлари, йирик нашриётлар, театрлар, меъморий ва этнографик музейлар, бадиий ва ҳунармандчилик музейлари, картиналар галереяси бор.
Загреб тарихий манбаларда дастлаб 1094-йилдан тилга олинган. ХВИ аср ўрталаридан Хорватиянинг бош шаҳри. 1526—1918-йилларда (нем. Аграм номи билан) Габсбурглар монархияси таркибида. 1918-йилдан Серб, Хорват ва Словенлар қироллиги (1929-йилдан Югославия) таркибида, 1992-йилдан мустақил Хорватия пойтахти.
Меъморий ёдгорликлардан Епископ қароргоҳи, собори билан (13—15, ХИХ асрлар), шаҳар қалъаси (ХИИИ—ХВИИИ асрлар), готика черкови (14— ХВ асрлар), барокко ва классицизм услубидаги бинолар (ХВИИИ аср) сақланган. Замонавий бинолар шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |